Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Тадбиркорлик субъектларининг Ягона реестрига қўшимча маълумотлар киритилади

02.04.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2024 йилдаги ВМҚ 165-сонлиТадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 4.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида айрим қарорларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестрини кредиторлар учун зарур бўладиган қўшимча маълумотлар билан тўлдириш;

реестрдан кўчирма олиш йиғими миқдорини камайтириш;

● юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида давлат рўйхатидан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартибини жорий этиш;

● илгари берилган реклама жойининг паспортини янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштириш учун ариза топшириш муддатини Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 июнга қадар, қолган ҳудудларда 2024 йил 1 июлга қадар узайтириш, ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорликни тадбиркор томонидан 9 ой муддатга тенг миқдорда бўлиб тўлаш шарти билан илгари берилган реклама жойининг паспортини янгисига алмаштириш. 

 

Тадбиркорлик субъектлари Ягона давлат реестри тадбиркорлик субъектлари (юридик шахслар тузилганлиги, қайта ташкил этилганлиги, фаолияти тўхтатилганлиги, тугатилганлиги, якка тартибдаги тадбиркор тузилганлиги, фаолияти тўхтатилганлиги ёки тугатилганлиги ва уларга оид бошқа маълумотлар) тўғрисидаги маълумотларни юритувчи бирламчи маълумотлар базаси ҳисобланади, банклар ва кредит бюроларига тегишли маълумотлар бундан мустасно.

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бир ой муддатда:

● тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида давлат рўйхатидан ўтказувчи органни хабардор этиш;

● автоматлаштирилган тизимда тадбиркорлик субъектлари ҳақида маълумотлар олиш (қидириш) жараёнларини соддалаштириш топширилсин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова