Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

17 та турдаги хулосалар давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали берилади

09.04.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2024 йилдаги 169-сон “Хулоса бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

 

Шунингдек 17 та турдаги хулосаларни бериш бўйича паспортлар тасдиқланмоқда, улар қаторида қуйидагилар бор: 

  • магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини
    қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлашда саноат хавфсизлиги
    талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
  • бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига
    мувофиқлиги тўғрисида;
  • дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали
    реклама қилиш бўйича ва бошқалар.

 

2024 йил 1 майдан хулосалар давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали берилади.

 

Тақдим этилган хулосалар рўйхати “Лицензия” ахборот тизимида юритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.04.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев