Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликдаги янгиликлар
  • 1.01.2019 йилдан бошлаб ФҲДЁ органлари туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномаларни қўлда тўлдирмайдилар

1.01.2019 йилдан бошлаб ФҲДЁ органлари туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномаларни қўлда тўлдирмайдилар

02.10.2018

Читать на русском языке


Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2018 йилдаги «Гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш тўғрисида»ги 768-сон қарори қабул қилинди. 

 

Кўрсатилган санадан бошлаб гербли гувоҳномалар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат босма ҳарфлар билан тўлдирилади. Тегишли маълумотлар ФҲДЁнинг ягона электрон архив фондига киритилади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йиллар учун ёзувлар 2022 йил 1 январгача рақамланади ва электрон базага киритилади. Бундай ҳажмдаги ишни бажариш учун ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйларида 1.10.2018 йилдан 1.01.2022 йилгача бўлган даврда нормативдан келиб чиққан ҳолда – ФҲДЁ бўлимида 200 мингдан ортиқ ёзувлар мавжуд бўлганда 1 бирлик архивариус лавозими жорий этилади.   

 

Ҳар бир гувоҳномага энди QR-код берилади. Бунинг учун уларнинг янги бланкалари тасдиқланди. Ўз мазмунига кўра улар аввалгиларидан деярли фарқ қилмайди. Шаклларнинг «шапкасида» Давлат герби тасвирининг иккала томонида «O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI» ва «РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН» сўзлари қўшилган, ўлим ҳақида гувоҳномаларда эса энди унинг сабаби кўрсатилмайди.

 

Бу – муҳим! Ҳужжатлар тўлиқ ишлатиб бўлингунгача амалдаги бланкаларда расмийлаштириш ва беришга рухсат этилди. Шу сабабли 27.09.2018 йилдан кейин эски бланкаларда расмийлаштирилган гувоҳномалар юридик кучга эга бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_