Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар тасдиқланди

24.02.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 83-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар;
  • 2022-2026 йилларда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга самарали эришиш бўйича чора-тадбирлар режаси;
  • 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби;
  • Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда тармоқлараро мувофиқлаштириш ва интеграциялашган ёндашувни таъминлаш мақсадида эксперт гуруҳларининг янгиланган таркиби.

 

Хусусан, қуйидаги вазифалар қўйилмоқда:

  • 2030 йилгача мамлакатда камбағаллик даражасини икки бараварга қисқартириш;
  • Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг манзиллилиги ва самарадорлигини кучайтириш, ижтимоий ҳимоя қилиш хизматлари сифатини ошириш, ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари доирасига муҳтожларнинг барчаси тўлиқ қамраб олинишига эришиш;
  • Озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, овқатланиш рационини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига кўмаклашиш;
  • Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш;
  • Умумқамровли ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш ҳамда барчага бутун умри давомида таълим олиш имкониятини рағбатлантириш;
  • Барча учун сув ресурслари ва санитариянинг мавжудлиги ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.