Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как спрогнозировать риски назначения камералки в 2020 году - читать на buxgalter.uzРасчетная единица МРЗП больше не используется - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как изменить номер телефона для СМС-уведомлений ГНК - читать на buxgalter.uzНалоговики объяснили, как кенгаши будут продлевать сроки уплаты отдельных налогов - читать на buxgalter.uzЦБ устранил причину споров при заключении договоров с коммерческими банками- читать на buxgalter.uzПлатность счета-фактуры – это новый налог? - читать на buxgalter.uz

Банк хизматлари офислари нима учун керак

05.11.2019

Читать на русском языке

Уларни ташкил этиш ва ҳисобга қўйиш тартиби МБ Бошқаруви қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2014-17, 31.10.2019 й.).

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг барча ҳудудларда "банк хизматлари офислари"нинг кенг тармоғини яратиш бўйича топшириғи 24.10.2019 йилдаги ПҚ-4498-сон қарорда мавжуд.

 

Ҳужжат билан офислар қуйидаги хизматларни кўрсатиши мумкинлиги белгиланди:

  • депозит ҳисобварақлар очиш, омонатлар қабул қилиш;
  • тўловларни ва халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш;
  • валюта айирбошлаш;
  • истеъмол кредити ва микроқарз бериш;
  • хизмат кўрсатиш ҳудудидаги талабдан келиб чиқиб бошқа қўшимча хизматлар.

 

Офислар Марказий банкда ҳисобга қўйилади. Бунинг учун банк офисни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида МБга  ёзма хабарнома юборади. Унга қарор нусхаси ва банк хизматлари офиси тўғрисидаги низом илова қилинади.

 

Банкнинг офисни ёпиш тўғрисидаги қарори ҳам МБ эътиборига етказилади. Ёзма хабарнома тугатиш сабаблари ва муддатлари кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида юборилади. Офис ёпилишидан камида 15 кун олдин бу ҳақдаги ахборот банкнинг веб-сайтида ёки бошқа ОАВда жойлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.