Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как спрогнозировать риски назначения камералки в 2020 году - читать на buxgalter.uzРасчетная единица МРЗП больше не используется - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как изменить номер телефона для СМС-уведомлений ГНК - читать на buxgalter.uzНалоговики объяснили, как кенгаши будут продлевать сроки уплаты отдельных налогов - читать на buxgalter.uzЦБ устранил причину споров при заключении договоров с коммерческими банками- читать на buxgalter.uzПлатность счета-фактуры – это новый налог? - читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • Дори воситаларига қатъий нархлар бекор қилинди, препаратларнинг хорижда рўйхатдан ўтказилганлиги тан олинади

Дори воситаларига қатъий нархлар бекор қилинди, препаратларнинг хорижда рўйхатдан ўтказилганлиги тан олинади

21.06.2018

Читать на русском языке


Президентнинг 20.06.2018 йилдаги «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди.

 


 

Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Қатъий нархлар ўрнига – 10 фоиз савдо устамаси

 

Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини қатъий нархларда сотиш тўғрисидаги талаб ўз кучини йўқотди.

 

Эслатиб ўтамиз, бекор қилинган талаб яқинда – 1.01.2017 йилдан жорий этилган эди. Қатъий нархларда сотиладиган фармацевтика маҳсулотлари рўйхати 299 та дори препаратлари (98 та маҳаллий ва 201 та четдан олиб келинадиган), шунингдек 44 та тиббиёт буюмларини (18 та маҳаллий ва 26 та четдан олиб келинадиган) ўз ичига олган. Уларга ставкаларни Бош вазир ўринбосари бошчилигидаги махсус Республика комиссияси белгилаган.

 

Бироқ ўзгартиришлар бозор тўлиқ либераллашганлигини англатмайди. Энди Рўйхатда қайд этилган четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари белгиланган нархларда сотилади. Яъни уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15%дан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20%дан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

 

Бироқ ижтимоий дорихоналар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш уларнинг сотиб олиш қиймати ёки улгуржи нархига 10% миқдорида янада паст чекланган савдо устамаси қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

 

Дори воситаси хорижда рўйхатдан ўтказилганми – Ўзбекистонда сотаверинг

 

1.08.2018 йилдан юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда амалга оширилган, дори воситаларини, жумладан, дори моддалари (субстанциялар) ва дори препаратларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижалари тан олина бошлайди.

 

Тан олиш: 

  • хавфсизлиги, сифати ва самарадорлиги бўйича шубҳа уйғотмайдиган дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун масъул бўлган хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларни табақалаштириш асосида;

 

  • давлат рўйхатидан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган дори воситаларини юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларнинг тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган тақдирда амалга оширилади.

 

Бундай дори воситалари ушбу воситаларнинг хавфсизлиги, сифати ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида давлат рўйхатидан ўтказилишида экспертиза қилинмайди.

 

Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (бундан кейин – ЛБМА) 20.07.2018 йилга қадар муддатда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижалари мамлакатимизда тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар рўйхатини давлат раҳбари тасдиқлаши учун киритади.

 

Ушбу муддатга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Агентлик билан биргаликда юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда амалга оширилган, дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларини тан олиш тартибини белгилаш, дори воситаларининг божхона расмийлаштирувига, давлат рўйхатидан ўтказилиши ва реализация қилинишига талабларни такомиллаштириш, шунингдек фармацевтика фаолиятини тартибга солувчи бошқа масалалар бўйича таклифларни ишлаб чиқади.

 

Бу – муҳим! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош прокуратура ва ЛБМА билан биргаликда 1.12.2018 йилга қадар муддатда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларини юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда қўллашга тақиқ мавжудлиги нуқтаи назаридан инвентаризация қилади, бундай тақиқларни жорий этишнинг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганади ҳамда мамлакат ҳудудида улар келгусида қўлланилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўзи илғор халқаро амалиётни ўрганиш асосида бир ой муддатда асосий касалликларнинг диагностика ва даволаш стандартлари, клиник протоколларини қайта кўриб чиқади ҳамда ҳар чоракда Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатини қайта кўриб чиқади.

 

Яна бир муҳим ўзгартириш – «O`zmedimpeks» ДУКнинг ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, давлат соғлиқни сақлаш муассасалари учун тиббиёт техникалари ҳамда махсус тиббиёт автотранспортини етказиб беришга доир монополияси бекор қилинди. Шунингдек, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича мажбурий агент ҳисобланмайдиган бўлди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_