Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

“Эгмонт” гуруҳи билан ҳамкорлик - Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти орқали

08.09.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 5.09.2018 йилдаги “Эгмонт” молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинди.

 

Маълумот учун: «Эгмонт» гуруҳи  – жаҳоннинг 155 мамлакати молиявий разведка бўлинмалари бирлашмасидир (иштирокчилар рўйхатига қаранг). Давлатларнинг жиноий даромадларни легаллаштиришга ("пулларни ювиш") қарши курашиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва бирлаштириш асосий вазифа ҳисобланади.

 

Ташкилотга 1995 йилда асос солинган бўлиб, унинг номи биринчи форум ўтказилган жой - Эгмонт-Аренберг (Брюссель)дан олинган.

 

Ўзбекистон «Эгмонт» гуруҳига 2011 йил 1 июлда (расмий сана) кирган.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти “Эгмонт” гуруҳининг фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистоннинг мажбуриятлари таъминланиши учун масъул махсус ваколатли орган этиб белгиланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ташқи иқтисодий ва молия блоки идоралари Департаментни зарур маълумотлар билан таъминлайди. Уларнинг вакиллари экспертлар сифатида, шу жумладан ялпи мажлислар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш учун мамлакатимиз делегацияси таркибига жалб қилиниши мумкин.

 

Департаментнинг бюджетдан ташқари махсус фонди маблағлари ҳисобидан “Эгмонт” гуруҳи бюджетига Ўзбекистоннинг ҳар йилги улушли бадалини тўлаш ва мамлакатимиз делегациясининг иштироки билан боғлиқ харажатларни қоплаш амалга оширилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти жорий йилнинг май ойида амалга оширилган Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментини қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.09.2018 йилдан кучга кирди.



Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-10-16
  • USD:8208.04 (+26.96) сум
  • EUR:9490.14 (+63.08) сум
  • RUB:123.85 (+1.12) сум