Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2023 йилдаги «Энергетика вa ғалла етиштириш соҳасидаги айрим хўжалик юритувчи субъектларга махсус мақсадли ҳисобварақлардан вақтинча фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида»ги 112-сон қарори қабул қилинди.
Президентнинг 25.05.2022 йилдаги «Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-141-сон Фармонига мувофиқ энергетика ва ғалла етиштириш соҳасидаги айрим хўжалик юритувчи субъектларга (рўйхат бўйича) қонунчилик ҳужжатлари бўйича ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлардан вақтинча фойдаланишга рухсат берилади.
Мавжуд солиқ қарзи, ҳисобланган жорий тўловлар тўлиқ тўланмаганда ёки тушган маблағлар мақсадсиз ишлатилганлиги ёхуд кўрсатилган йўналишлардан бошқа маблағлар кирим қилинганлиги аниқланган тақдирда уларнинг махсус мақсадли ҳисобварақлари муддатидан олдин ёпилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.03.2023 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.