Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилади

21.09.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2018 йилдаги “Аҳолини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 738-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳукумат мамлакатимиз фармацевтика бозорининг асосий муаммоларини белгилади. Ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг эскирган (қоғоз шакли) тизими, мажбурий идентификациялашнинг мавжуд эмаслиги, чекка туманларда инфратузилманинг ривожланмаганлиги ва фармацевтика маҳсулотлар ҳаракатини давлат томонидан назорат қилишнинг мавжуд эмаслиги шулар жумласидандир.

 

2019 йил 1 июлдан жорий этиладиган фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизими:

  • мамлакатимиз ҳудудида реализация қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари ҳақида батафсил ахборот, бозор иштирокчилари (ишлаб чиқарувчидан истеъмолчигача) ва маҳсулотлар: тури, номи, ишлаб чиқариш ҳажми ва бошқалар тўғрисидаги маълумотларни йиғишни таъминлайди;
  • кўрсатилган маҳсулотларни махсус маркалашнинг таркибий қисмларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларнинг ҳаракатини автоматлаштирилган ҳолда кузатиш ҳамда ҳисобга олиш имконини беради;
  • “Электрон ҳукумат” тизимига кирувчи ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари, ш.ж. ишлаб чиқилаётган “Соғлиқни сақлаш” комплекси билан келгусида интеграциялаштирилади, бу дорихоналардан шифокор томонидан тайинланган фармацевтика маҳсулотларни олиш учун асос бўладиган - шифокорнинг электрон рецептини жорий этиш имконини беради.

 

Лойиҳа буюртмачиси – Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ишлаб чиқувчи – “UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” МЧЖ, тизим оператори  эса – ДСҚ,  унинг маълумотларни қайта ишлаш маркази базасида ахборот тизимининг тажриба шакли синовдан ўтказилади.

 

20.02.2020 йилгача муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

а) фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш жараёнининг барча иштирокчиларини ахборот тизимига улашнинг якуний муддатлари, ахборот тизимига уланмаган ташкилотларга уларни реализация қилишни тақиқлаш;

б) Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга фармацевтика маҳсулотларини ҳисобга олиш, ҳисобот бериш ва идентификациялаш жараёнларини автоматлаштириш ва улар ҳақида зарур ахборотни олиш имконини берувчи мажбурий махсус маркировкалар тизимини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар;

в) фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун лицензия талабларига лицензиялар талабгорлари ва эгаларининг ахборот тизимига уланиш бўйича мажбуриятларини назарда тутувчи ўзгартиришлар;

г) ахборот тизимидан пулли асосда фойдаланиш тартиби тўғрисида таклифлар киритишлари керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_