Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида Низом тасдиқланди

03.05.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг  29.04.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 171-сон Қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги (ФВДТ) низом тасдиқланмоқда.

 

ФВДТ қуйидаги режимларда амалга оширилади:

  • кундалик режим – муайян ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлмаганда;
  •  юқори тайёргарлик режими – фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлганда;
  •  фавқулодда вазият режими – фавқулодда вазиятлар рўй берганда ва фавқулодда вазиятлар даврида.

 

Юқори тайёргарлик ва фавқулодда вазият режимлари:

  • Вазирлар Маҳкамасининг;
  • Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг;
  •  вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар хокимларининг;
  • тегишли объектлар раҳбарларининг қарорлари билан жорий этилиши мумкин.

 

Низом билан шунингдек ФВДТ бошқарув органлари, ҳар бир режимда амалга ошириладиган тадбирлар рўйхати, шунингдек уларни молиялаштириш манбалари белгиланган.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.