Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить ошибку в единице измерения в ЭСФФинансовая отчетность раз в год, а не ежеквартально: Минэкономфин устраняет нестыковки в законодательствеКак учесть передачу материалов выбывающему учредителюКак учесть ликвидацию основных средствКак учесть ликвидацию основных средств

Идоравий қурол олиб юриш – Ҳарбий-техник институт сертификати бўйича

17.04.2018


Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом (12.04.2018 йилда 2997-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди.

 

Ўқотар қурол ва махсус воситаларни (резина таёқлар ва қўл кишанлари) олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган лавозимларга янгидан қабул қилинган ходимлар тайёрлаш курсларига юборилади. Курсларнинг давомийлиги 2,5 ҳафтани (90 соатни) ташкил этади.

 

Қуйидаги ходимлар қайта тайёрлаш курсларига (2 ҳафта ёки 72 соат) юборилади:

  • тайёргарликдан ёки қайта тайёргарликдан (5 йил) ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддати тугаётганда;
  • ходимнинг лавозим мажбуриятлари ўзгарганда (оддий ходимлар таркибидаги лавозимдан кичик ва ўрта бошлиқлар таркибидаги лавозимга ёхуд кичик ва ўрта бошлиқлар таркибидаги лавозимдан катта бошлиқлар таркибидаги лавозимга ўтказилганда).

 

Ўқиш тугагандан сўнг махсус, жисмоний ва ўқ отиш тайёргарлиги бўйича имтиҳон ўтказилади. Уни камида 5 кишидан иборат таркибдаги комиссия қабул қилади. 100 баллдан камида 70 балл тўплаш зарур. Имтиҳондан муваффақиятли ўтганларга сертификат (қатъий ҳисобда турадиган бланка) берилади. Ўта олмаганларга (5 кун ичида қайта топшириш имкони бор) – курсларни тамомлаганлиги тўғрисидаги маълумотнома берилади.

 

Бу – муҳим! Ўқиш пуллик бўлиб, Ҳарбий-техник институт билан тузилган шартнома асосида юборувчи ташкилот харажатларни ўз зиммасига олади. Ўқиш даврида ходимнинг эгаллаб турган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_