Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ишлаб чиқариш: учинчи сменада электр энергияси арзонлашади

14.07.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 10.07.2020 йилдаги «Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4779-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ:

  • 2020 йил 1 августдан электр энергиясини янги ишга тушириладиган қуёш, шамол, биогаз электр станциялари, микро ва кичик гидроэлектрстанциялардан, шу жумладан ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини кафолатланган тарзда сотиб олиш бўйича тариф белгиланади;
  • қайта тикланувчи энергия манбалари (ГЭСлардан ташқари) соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун потенциал инвесторларни аниқлаш аукцион савдолари орқали амалга оширилади;
  • 2020 йил 15 июлдан 31 декабргача қўшимча учинчи сменани ташкил этган маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун тунги даврда фойдаланилган электр энергияси бўйича ҳисоб-китобларда белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камайтириш коэффициенти қўлланилади;
  • табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов киритиш тўғрисидаги мажбурий талабни 30%гача камайтириш имконияти давлат корхоналари ва устав капиталидаги давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 3,3 млрд кВт соат электр энергияси, 2,6 млрд м3 табиий газ ва 16,5 минг тонна нефть маҳсулотларини тежашни назарда тутувчи 2020-2022 йилларда иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашнинг мақсадли параметрлари;
  • Иқтисодиёт тармоқларининг йирик энергия сарфловчи корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича «Йўл харитаси»;
  • Ёқилғи-энергетика ресурслари жами йиллик истеъмоли икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғиси бўлган корхоналарни мажбурий энергетик текширувдан (энергия аудитидан) ўтказишнинг 2020-2022 йиллар даврига мўлжалланган жадвали;
  • Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг тузилмаси ва унинг Кузатув кенгаши таркиби, маблағларни шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари белгиланди.

 

Ҳужжатда Энергетика вазирлигининг Ягона ахборот тизимини яратиш, уни 2021 йил якунигача ишга тушириш назарда тутилган. Ягона ахборот тизимидан олинган таҳлилий маълумотлар асосида юқори энергия истеъмолига эга корхоналарни мажбурий энергия аудитидан ўтказиш механизми жорий этилади. 

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Энергетика вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидаги топшириқларни бажариши лозим:

а) бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетик текширувлардан ўтказиш қоидаларини қабул қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш:

  • энергия аудитини ўтказишни рағбатлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • энергия аудиторини танлашнинг бозор механизмини жорий этиш;
  • тарифларни тартибга солиш, шу жумладан энергия аудити якунларига кўра тавсияларни бажармаган корхоналар учун энергияни меъёрдан ортиқча истеъмол қилганлик учун оширилган ставкаларни қўллашнинг самарали механизмини яратиш;

б) 2 ой муддатда 285 та йирик саноат корхонасида энергия аудитини ўтказиш учун етакчи компаниялар (маҳаллий ва халқаро) жалб қилинишини таъминлаш, ушбу корхоналар рўйхатини кенгайтириш масаласини кўриб чиқиш. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.07.2020 йилдан кучга кирган.

 

Эльмира Сиразиева.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах