Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича марказлар қандай фаолият кўрсатади

07.01.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2022 йилдаги “Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 731-сон қарори қабул қилинди.

 

Олимпия ва паралимпия марказлари – бу ўрта ва профессионал давлат спорт-таълим муассасаси. Уларнинг фаолияти юқори малакали мутахассислар ва спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади.

 

2022/2023 ўқув йилида Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг ўқувчи-спортчилари сони 750 нафарни, ҳудудий марказларнинг ўқувчи-спортчилари сони 600 нафарни ташкил этади. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Республика марказининг ўқувчилари сони 600 нафарни, ҳудудий марказларнинг ўқувчилари сони – 450 нафарни ташкил этади.

 

Марказларда ўқувчилар ва улар ходимларини қисқартириш натижасида бўшаб қоладиган бюджет маблағлари ушбу марказлар спортчиларини озиқ-овқат билан таъминлашни янада яхшилаш ва тренерларни рағбатлантириш учун йўналтирилади.

 

Олимпия ва Паралимпия коллежлари ва марказларига умумий ўқувчи-спортчилар сонига нисбатан Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тавсиясига асосан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ўқувчи-спортчилар учун 10%гача қўшимча квоталар белгиланади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари рўйхати;
  • Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари тўғрисидаги низом;
  • Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.12.2022 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах