Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоги нужно платить за семейный гостевой дом - читать на buxgalter.uzКакую форму ЭСФ заполнить строительной организации и продавцу фармпродукции - читать на buxgalter.uzГНК рассказал, как камеральный контроль выявил самые распространенные нарушения по НДС - читать на buxgalter.uzГНК разъяснил предлагаемый механизм применения санкций к экспортерам и импортерам - читать на buxgalter.uzНужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz

Пенсия ва нафақаларни расмийлаштириш учун камроқ ҳужжатлар талаб қилинади

18.06.2019

Читать на русском языке

 

Пенсия тайинлаш тўғрисида аризага энди жамғарилиб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхасини, бола туғилганда бериладиган нафақа учун мурожаат қилганда эса  меҳнат дафтарчаси нусхасини илова қилиш шарт эмас (рўйхат рақами 2282-6, 17.06.2019 й.).

 

Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага бир қатор тузатишлар киритилди. Уларнинг аксарияти ҳужжатни илгари қабул қилинган ҳужжатларга мувофиқ келтиришга қаратилган. Улар яшаш жойидан маълумотнома (15.10.2018 йилдан), фуқароларнинг Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари (1.01.2019 йилдан), тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр босилишини талаб қилиш (1.03.2019 йилдан) бекор қилиниши билан боғлиқ ва ҳ.к.

 

Эътибор бериш лозим бўлган ўзгартиришлар ҳам мавжуд. Хусусан, маҳалладан маълумотномадан ташқари, фуқаролар қуйидагиларни ҳам илова қилмайдилар:

 

жамғарилиб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхаси – ёшга, ногиронликка, боқувчисини йўқотганликка доир пенсия ёки ижтимоий нафақа тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, бошқа турдаги пенсияга ўтказиш, улушини ажратиш) тўғрисидаги аризага.

 

Бироқ, айни пайтда ушбу тузатиш турли юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида зиддиятни келтириб чиқаради. Гап шундаки, жамғарилиб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхасини тақдим этиш Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган) назарда тутилган.

 

Бу иш ҳақи тўғрисида архив маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда унинг миқдорини белгилаш ш.ж. жамғарилиб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан (2005 йилдан кейинги давр учун) келиб чиқиб амалга оширилиши билан асосланади. Тахмин қилиш мумкинки, пенсияларни тайинлаш учун олинадиган меҳнат стажини ҳисобга олиш ва иш ҳақини аниқлашнинг янги тартиби жорий этилиши билан  бунга зарурат қолмади (бу ерга ва бу ерга қаранг).

 
Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга киритиладиган тузатишлар бу масалага нуқта қўйиши мумкин.

 

меҳнат дафтарчаси нусхаси - бола туғилганда нафақа тўлаш тўғрисида аризага. Илгари у ариза берувчи ҳеч қаерда ишламаётганлигини тасдиқлаш учун талаб қилинган, сабаби бошқа ҳолатда нафақа иш жойи бўйича берилади (бу ерга қаранг). Мазкур ҳолатда ўзгаришлар “Электрон меҳнат дафтарчаси” тизимининг жорий этилиши ва 2019 йил 1 январдан “меҳнат дафтарчалари”ни қоғоз шаклида беришнинг тўхтатилиши билан боғлиқ.

 

Бундан ташқари, пенсия тайинлаш бўйича йиғмажилдларда тикиладиган ҳужжатларнинг рўйхатига тузатиш киритилди. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш йиғмажилдида боқувчисининг ўлими тўғрисида гувоҳнома нусхаси қолади. Илгари йиғмажилдда ушбу ҳужжатнинг асл нусхаси сақланиши лозим эди, энди эса у ариза берувчида сақланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжалари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.