Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Пошаговая инструкция: как провести инвентаризацию - читать на buxgalter.uzГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uz

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ 157 минг тонна металлургия хом ашёсини импорт қилади

11.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2017 йилдаги 671-сон “Республиканинг қора металлар прокатига бўлган қўшимча эҳтиёжини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ ўз маблағлари ҳисобига 2017 йил учун қора металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва истеъмол қилишнинг тасдиқланган  баланси доирасида кейинчалик қора металлар прокати ишлаб чиқариш ва сотиш учун мамлакатимизга 157 минг тонна металлургия хом ашёсини импорт қилади (ТИФ ТН 2619, 7203, 7204, 7207).

 

Кўрсатилган хом ашё ҳажми божхона тўловларидан озод қилинади (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғим мустасно). Агар кейинчалик хом ашё белгиланган мақсадда ишлатилмаса, имтиёз бўйича тўланмаган божхона тўловлари суммаси молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Давлат бюджетига ундирилади.

 

 Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.     

 

Олег Заманов,

экспертимиз.