Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz

Янги намунадаги кадастр паспорти 2020 йил 1 мартдан жорий қилина бошлайди

24.12.2019

Читать на русском языке

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2019 йилдаги “Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 987-сон қарори қабул қилинди.

 

Паспорт босқичма-босқич жорий этилади:

  • 2020 йил 1 мартдан бошлаб - Тошкент шаҳрида, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида;
  • 2020-2022 йилларда босқичма-босқич - бошқа вилоятларда  ва Қорақалпоғистонда.

 

2020 йил 1 мартдан бошлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш юзасидан мурожаат қилинганда, ариза берувчига давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилади.

 

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига бир ой муддатда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда ДСҚ билан биргаликда янги намунадаги кадастр паспорти шакли ва унинг тавсифини тасдиқлаш топширилди. Икки ой муддатда паспортларни етарли миқдорда ишлаб чиқарилишини ҳамда давлат хизматлари марказларига етказиб берилишини таъминлаш зарур. Бунда молиялаштириш учун чет эл инвесторларининг маблағлари жалб этилади.

 

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бир ой муддатда тегишли  ўзгартиришлар киритилиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.