Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что делать, если служебная машина «засветилась на камеру» - читать на buxgalter.uzВведен ли в Узбекистане официально режим «ФОРС-МАЖОР» - читать на buxgalter.uzНужен новый этап либерализации рынка аудита – читать на buxgalter.uzПриближаются горячие даты! Не забудьте сдать расчеты по НДС, по налогу на дивиденды и проценты – читать на buxgalter.uz Имеет ли право подписи главбух, работающий по ГПД? – читать на buxgalter.uz Почему выросли поступления НДФЛ в I квартале – читать на buxgalter.uzПодводные камни регистрации плательщиков НДС по новым правилам – читать на buxgalter.uzЧто нужно знать о сроках регистрации плательщиков НДС – читать на buxgalter.uzМинфин разъяснил, как применять УП-5996 – читать на buxgalter.uzНалоговые последствия за бездействующее оборудование – читать на buxgalter.uz

Юкни брезентсиз ташиганлик ва машинани қурилиш майдончасидан ювилмаган ҳолда олиб чиққанлик учун – 5 ЭКИҲ миқдорида жарима

31.05.2018

Читать на русском языке


Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2018 йилдаги 395-сон қарори билан Автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига (ВМнинг 1.08.2014 йилдаги 213-сон қарорига илова) қўшимчалар киритилди.

 

2 та қоида қўшилди:

 

1) Қурилиш материалларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек, бошқа тўкиладиган (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) юкларни очиқ автотранспорт воситаларида ташиш юкни мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан қоплаган ҳолда амалга оширилади;

 

2) Автотранспорт воситаларининг қурилиш объектларидан кузовни ва автотранспорт воситаларининг ғилдиракларини ювмасдан умумий фойдаланиладиган йўлларга чиқишига йўл қўйилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур нормаларга риоя этмаслик нафақат Автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларини, балки Йўл ҳаракати қоидаларининг 162-бандини бузиш саналиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-1-моддасига мувофиқ қатъий белгиланган миқдор – 5 ЭКИҲ миқдорида (материални эълон қилиш пайтида – 861 200 сўм) жарима солинишига олиб келади.

 

Мазкур қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш ИИВнинг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати зиммасига юкланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_