Ўзбекистонда факторинг ташкилотлари ташкил этилади
Уларнинг фаолияти Марказий банкда нобанк кредит ташкилоти сифатида реестрда ҳисобга олиш рўйхатидан ўтгандан сўнг амалга оширилади.
Бухоро вилоятининг туристик лойиҳалари имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
Президент қарори билан тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилаш ва лойиҳаларни молиялаштиришни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Кузда иш ҳақи, пенсия ва нафақлар оширилади
Тегишли фармонни Президент 2024 йил 12 августда имзолади.
“Пробация тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
Шунингдек, Жиноят кодексида ахлоқ тузатиш ишларини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш асоси ўзгармоқда.
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ва ижтимоий хизматлар классификаторлари тасдиқланди
Шахснинг аҳолининг ижтимоий эхтиёжманд тоифасига мансублиги унинг ёзма аризасига кўра текширилади.
Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциялаштирилади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг вазифалари ва функциялари белгиланди.
Юридик шахсларга СТИРни бириктириш регламенти тасдиқланмоқда
СТИРни бириктириш бўйича сўровни текширишнинг энг узоқ муддати – 1 иш куни.
Энергия тежаш масалалари қандай тартибга солинади
Президент мунтазам энергоаудит ўтказиш, ёқилғи-энергетика ресурсларининг белгиланган сарф нормаларига қатъий риоя қилиш, энергияни тежаш соҳасида халқаро стандартларни қўллаш ва бошқаларни белгилайдиган Қонунни имзолади.
Электр энергиясини ишлаб чиқариш учун хусусий сектор лицензия олиши лозим
Бунда қуввати 5 МВтдан ортиқ бўлган гидроэлектр станцияларининг камида 25% давлат мулки бўлиши шарт.
Маҳаллаларда аҳоли муаммоларини аниқлашнинг янги тизими жорий этилмоқда
Ягона сўровнома асосида фуқаролар муаммоларини ўрганиш фуқароларнинг мурожаатлари асосида, "эшикма-эшик" юриш натижалари бўйича ва бошқа ҳолларда ўтказилади.
"Марказий Осиё" саноат ҳамкорлиги халқаро маркази" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилмоқда
Унинг ҳудудида фақат Ўзбекистон ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш сертификати назорати остида сотилади.
Ер амнистияси эълон қилинди
Тегишли қонун 2028 йилнинг 1 январига қадар амал қилади.
Осма йўллар қурилишига субсидиялар берилади
Улар Давлат бюджетидан 2025 йил 31 декабргача фойдаланишга топширилиши ва йўллар узунлиги камида 500 метр бўлиши шарти билан ҳар 500 метр йўл учун 1 млрд сўм миқдорида ажратилади.
Мажбурий рақамли маркировка қўйилган товарлар савдосида нималар ўзгаради
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Солиқ қўмитасига бундай товарларнинг чакана савдосини назорат қилиш топширилди.
93 та ташкилотда раҳбарлар фаолияти KPI асосида баҳоланади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари фаолиятини KPI асосида баҳолаш тартиби белгиланмоқда
Сифат бошқаруви тизимини жорий этиш учун субсидиялар берилади
Сифат бошқаруви тизимини жорий этиш ва бунга мутахассисларни жалб қилиш бўйича харажатларни қоплаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланди.
"E-saylov" ахборот тизими қандай ишлайди
У Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар, депутатликка номзодлар ва ОАВлари ўртасидаги ахборот алмашинувини таъминлашга йўналтирилган.
Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан қандай фойдаланилади
Улар тадбиркорларга ишлаб чиқариш, экспорт ва брендлар учун грантлар ва субсидиялар бериш, мутахассисларни жалб қилиш, кўргазмаларда иштирок этиш, маҳаллий брендларнинг ички ва ташқи бозорлардаги сотувини ривожлантириш ва бошқа мақсадларга йўналтирилади.
Тадбиркорларнинг рентабеллик даражасига қўйиладиган талаблар юмшатилди
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Президент ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилади
Унга иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш вазифаси юкланади.
Иш берувчиларга зўравонликдан жабрланган аёлларни ишга қабул қилиш мажбурияти юкланиши мумкин
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирилган.
Конституциявий суд қонун бўйича шарҳ берди
Шарҳ Конституциявий судга шикоят бериш муддатлари билан боғлиқ.
Фавқулодда вазиятларда гидротехника иншоотларидаги зарарни қандай қоплайдилар
Вазирлар Маҳкамаси гидротехник иншоотлардан фойдаланишда авария вазияти юзага келиши натижасида фуқароларнинг мол-мулкига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек атроф-муҳитга етказилган зарарни қоплашнинг минимал миқдорларини тасдиқлади.
Хавфли юклар транзити учун рухсатнома электрон шаклда берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2002 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида»ги ВМҚ-62-сонли қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Овчилик гувоҳномаси махсус курсларда ўқигандан сўнг берилади
Овчилик гувоҳномаси берилганлиги тўғрисидаги маълумот паспорт ёки идентификацияловчи ID-картага интеграция қилинади.
Микромолиявий ташкилотлар қандай исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатадилар
Бундай хизматларни кўрсатиш учун уларнинг таркибида исломий молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштирувчи махсус кенгаш ташкил этилади.
Заргарлик соҳасини ривожлантириш учун қўшимча чоралар тасдиқланди
Улар орасида - қўшимча солиқ ва божхона имтиёзлари, заргарлик буюмлари сотилишини назорат қилиш тизимини ўзгартириш, қимматбаҳо металларни сотишда тўловни кечиктириш.
Республика руҳий саломатлик марказининг вазифалари белгиланди
У соғлиқни сақлашнинг барча даражаларида руҳий саломатликни таъминлаш йўналишидаги ишларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Ижро тартиб-таомиллари рақамлаштирилади
Ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ҳамда ўз вақтида ижро этиш чора-тадбирлари белгиланган.
Халқ қабулхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади
Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини сўзсиз амалга ошириш орқали уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш назарда тутилмоқда.
Ўзбекистонда исломий молия жорий этилмоқда
Исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва банклар томонидан исломий молия хизматларини кўрсатиш тартибини мустаҳкамловчи Қонун қабул қилинди.
Муддатли ҳарбий хизматчилар қандай имтиёзларга эга бўладилар
Аскарларнинг касб эгаллаш ва таълим олишга бўлган қизиқиш ҳамда интилишларини қўллаб-қувватлаш орқали муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузи оширилади.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Қонуннинг қабул қилиниши атроф-муҳитни муҳофаза қилишни яхшилашга, давлат экологик назоратини самарали ташкил этишга, биологик хилма-хилликни сақлаб қолишга кўмаклашади.
Ҳуқуқий тажриба қандай ўтказилади
Қонунчилик даражасида ҳуқуқий тажрибани ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, ваколатли субъектлар доираси, уни қўллаш муддатлари, шунингдек, тажриба якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш механизми белгиланди.
Инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш жадаллашади
«Тармоқ - корхона - олий таълим муассасаси - илмий ташкилот» занжири асосида илмталаб, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, илмий, рационализаторлик ва стартап ишланмаларни тижоратлаштиришни кенгайтириш вазифаси қўйилмоқда.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Президентнинг 2026 йил 3 апрелдаги «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-123-сон қарори қабул қилинди.
«Менинг боғим» лойиҳаларини ташкил этиш жараёни такомиллаштирилмоқда
Ҳужжат «Менинг боғим» лойиҳаларини амалга оширишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва жамоатчиликнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссиясининг вазифалари белгиланди
Ҳужжат агросаноат соҳасидаги ислоҳотларни самарали ташкил этиш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Янги сонларда ўқинг
2026, 28 апрель№ 17
- Бухгалтерлар учун етти муҳим ўзгариш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2026 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Фармацевтика маҳсулотларини реализация қилиш қандай ҳисобга олинади
- Уй-жой қурилиши соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар фуқаролар фойдасига қайта ҳисобланади


