«Norma» дастурида янги имкониятлар! Синаб кўринг – сизга маъқул бўлади...
Яқин кунларда фойдаланувчилар бир қатор муҳим янгиликлар билан тўлдирилган Норма тизимларининг янгиланган дастурий қобиғини оладилар.
Абитуриентлар учун тестлар: улгуржи ва чакана усулда
Фойдаланувчиларда «Менинг шаҳрим. Таълим» сериясидаги анъанавий дисклар билан бир қаторда маълум фанлар бўйича тестларни танлаш асосда сотиб олиш имконияти ҳам пайдо бўлди.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима ўрнига огоҳлантириш: МЖТКда нималар ўзгарди
Бир қатор енгил қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янги тузатишлар билан маъмурий огоҳлантириш институти жорий этилмоқда, шунингдек камералар томонидан қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати ва жазо чораларини қўллаш муддатлари аниқлаштирилмоқда.
Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда
Президент қарори билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди. Бунда молиявий ёрдам ЖШДСни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилмайди.
Ягона ижтимоий реестр ишга туширилди: оилаларни қўллаб-қувватлаш янада манзиллироқ бўлади
Реестрда эҳтиёжманд оилалар ва давлат кўмагини олувчилар тўғрисидаги маълумотлар бирлаштирилган. Янги тизим уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳисобга олишни автоматлаштиради, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни соддалаштиради.
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари – ягона бошқарув остида
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари тизимини кенг кўламда ислоҳ қилиш бошланмоқда. Президентнинг янги фармонида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигини ташкил этиш, қўшилган қиймат занжирларини жорий этиш, йирик лойиҳаларда кичик ва ўрта бизнес иштирокини кенгайтириш кўзда тутилган.
2026 йилда камбағалликни қисқартириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди
Чора-тадбирлар аҳоли даромадларини ошириш, иш ўринларини яратиш ва ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган. Улар фермерлар, оилавий бизнес ва маҳаллалар учун янги субсидия ва кредитлар, шунингдек, бандликни легаллаштириш ва профессионал таълим сифатини оширишни ўз ичига олади.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш дастури тасдиқланди
Мамлакатимизда болалар ва ёшларда миллий ўзликни англаш ва фуқаролик масъулиятини шакллантириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан таълимнинг барча босқичларида – боғчалардан тортиб олий ўқув юртларигача тарбиявий ишларнинг янги механизмлари тасдиқланди, шунингдек, ҳар ҳафталик мажбурий "Келажак соати" жорий этилди.
Ўзбек тилини билиш фуқароликни олишга ёрдам беради
Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Таълим ва малакаларни баҳолаш илмий-амалий маркази шуғулланади.
Баъзи талабаларга ётоқхона харажатлари қоплаб берилади
Муайян тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар ётоқхоналарида яшаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Яшаш жойи маълумотларини тузатиш тартиби соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси фуқароларнинг яшаш жойи ва рўйхатга олинган шахслар тўғрисидаги маълумотларни таҳрир қилиш тартибини белгиловчи маъмурий регламентни тасдиқлади. 2026 йил март ойидан бошлаб аризаларни электрон шаклда топшириш мумкин бўлади ва давлат ахборот тизимлари интеграцияси туфайли маълумотларни қайта ишлаш тезлашади.
Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисидаги янги ПҚ-47-сон қарор бўйича агросектор учун нималар ўзгармоқда
Президентнинг 05.02.2026 йилдаги ПҚ-47-сон қарорида айрим ҳолларда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 2 баравар ошириш назарда тутилган, сувни тежайдиган технологияларга субсидия ва кредитлар олишнинг янги қоидалари жорий этилган ҳамда ушбу соҳада давлат назорати кучайтирилган.
Янги сонларда ўқинг
2026, 3 март№ 09
- Тадбиркорлар инновацион ишланмалар базасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади
- ID бўйича хизмат сафари: чегарадан ўтиш саналарини нималар билан тасдиқлаш мумкин?
- Интернет-савдода (электрон тижоратда) ҳисобга (электрон тижоратда) ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари
- Курс фарқларини қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш мумкин
- «Манфий» ҚҚС қандай қопланади


