1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Ижро тартиб-таомиллари рақамлаштирилади
Ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ҳамда ўз вақтида ижро этиш чора-тадбирлари белгиланган.
Халқ қабулхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади
Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини сўзсиз амалга ошириш орқали уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш назарда тутилмоқда.
Ўзбекистонда исломий молия жорий этилмоқда
Исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва банклар томонидан исломий молия хизматларини кўрсатиш тартибини мустаҳкамловчи Қонун қабул қилинди.
Автомобилда халқаро ташишларга рухсат бериш тизими такомиллаштирилмоқда
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга рухсатномаларни алмаштириш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Қонуннинг қабул қилиниши атроф-муҳитни муҳофаза қилишни яхшилашга, давлат экологик назоратини самарали ташкил этишга, биологик хилма-хилликни сақлаб қолишга кўмаклашади.
Ҳуқуқий тажриба қандай ўтказилади
Қонунчилик даражасида ҳуқуқий тажрибани ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, ваколатли субъектлар доираси, уни қўллаш муддатлари, шунингдек, тажриба якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш механизми белгиланди.
Муддатли ҳарбий хизматчилар қандай имтиёзларга эга бўладилар
Аскарларнинг касб эгаллаш ва таълим олишга бўлган қизиқиш ҳамда интилишларини қўллаб-қувватлаш орқали муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузи оширилади.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Президентнинг 2026 йил 3 апрелдаги «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-123-сон қарори қабул қилинди.
Инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш жадаллашади
«Тармоқ - корхона - олий таълим муассасаси - илмий ташкилот» занжири асосида илмталаб, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, илмий, рационализаторлик ва стартап ишланмаларни тижоратлаштиришни кенгайтириш вазифаси қўйилмоқда.



