Суд экспертизасини ўтказишда электрон ҳужжат айланиши жорий этилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашиш, суд экспертизасини тайинлаш ва иш материалларини юбориш, сўровларни қабул қилиш ва тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа тартиблар белгиланди.
Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага бериш рақамлаштирилди
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали амалга оширилади.
1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Олий малака тоифасига эга мактаб ўқитувчиларига ипотека кредитининг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган янги чора 15 йилдан ортиқ иш стажига эга ўқитувчиларга тааллуқли бўлиб, 2026 йилдан бошлаб бюджетдан молиялаштирилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди ҳамда халқаро талабларга мувофиқликни таъминлаш бўйича бир қатор чоралар назарда тутилди.
Ижро интизомига масъул амалдорлар малакасини оширади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан топшириқлар ижросини назорат қилишга масъул бўлган ходимлар учун Адлия вазирлиги базасида назарий тайёргарлик ва асосий давлат тузилмаларида амалиёт ўташ орқали уч йиллик малака ошириш цикли жорий этилмоқда.
Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик учун жазо кучайтирилмоқда
Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланди.
Нодавлат суд-экспертиза соҳаси тартибга солинди
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, нодавлат суд экспертлари фаолиятига оид масалаларни тартибга солувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.
Тадбиркорлар инновацион ишланмалар базасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади
Илм-фан ва бизнес ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилади: тадбиркорларга инновацион ишланмалар базасига кириш имконияти яратилади ва уларни тижоратлаштириш учун рақамли платформа яратилади. Тегишли чора-тадбирлар иқтисодиётнинг реал секторига илғор технологияларни жорий этишга қаратилган 75-сон ВМҚда назарда тутилган.
"Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони таъсис этилди
Улар билан "Эл-юрт умиди" жамғармасининг истиқболли кадрлар тайёрлаш бўйича стипендиатлари, Президент мактаблари ва "Янги Ўзбекистон" университети битирувчилари, "Президентнинг иқтидорли фарзандлари" ташаббуси иштирокчилари тақдирланади.



