Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Акциз солиғини автоматик ҳисоблаш: Солиқ қўмитаси октябрь ойи учун янги ҳисобот шаклларини очди Фармацевтика маҳсулотлари бозорида юридик шахслар учун қоидалар қандай ўзгаради 2027 йилда ёнғин хавфсизлиги: бизнеснинг янги мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
28.11.18

Экологик экспертиза ўтказиш тартиби янгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2018 йилдаги 949-сон қарори билан янги тартиб-таомил тасдиқланди. Бошқалар қатори экспертиза объектлари ва муддатлари, атроф муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи бўйича фаолият турларига тузатишлар киритилди

27.11.18

«Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонуннинг янги лойиҳаси ишлаб чиқилди

Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. Ушбу таҳрирда хусусий шерик бўла оладиган субъектларнинг турлари қисқартирилган, ҳамкорлик муддатлари узайтирилган, ДХШ мезонлари ва лойиҳаларни амалга ошириш босқичлари белгиланган

27.11.18

Хусусий бандлик агентликлари реестри тузилди

https://reestr.mehnat.uz сайти ишга туширилди, у орқали онлайн тартибда 2 хил турдаги хизматдан фойдаланиш мумкин: хусусий бандлик агентликлари реестри ва Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолият юритиш учун лицензия олишга ҳужжатлар тақдим этиш. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шу ҳақда хабар берди

27.11.18

Кўчмас мулкни нотўғри рўйхатдан ўтказганлик учун етказилган зарарлар қопланади

«Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига тегишли тузатишлар киритиш таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган

27.11.18

Экспорт контрактлари божхонада ҳисобга қўйилмайди: энди истиснолар қилинмайди

Айрим турдаги товарларга нисбатан экспорт контрактларини божхона органларида ҳисобга қўйиш борасидаги истисно тартибида амал қилган талаб бекор қилинди (24.11.2018 йилдаги ПФ–5582-сон Фармонга қаранг)

27.11.18

Инфляция даражаси 2019–2020 йилларда режали тарзда пасайтирилади

Марказий банк монетар сиёсатнинг асосий йўналишларини тасдиқлади. Аввалги йиллардан фарқли равишда ушбу ҳужжат келгуси уч йиллик давр учун, яъни 2021 йилгача ишлаб чиқилган

27.11.18

Тадбиркорларнинг унумдор тупроқ устида иморат қуришлари тақиқланади

Янги объектларни барпо этишдан олдин тадбиркорлар иморат остида қоладиган участкадан тупроқнинг устки унумдор қатламини олиб, ундан бошқа ер участкалари унумдорлигини ошириш учун фойдаланишлари керак бўлади. Давлат экология қўмитаси ишлаб чиққан тегишли қоидалар ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда

27.11.18

Божхона назорати учун – тўртта йўлак

Президентнинг 24.11.2018 йилдаги «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган

26.11.18

Иссиқ сувга янги нархлар эълон қилинди

«Тошиссиққуввати» ДУК иссиқ сув ва иситиш хизмати нархлари оширилиши тўғрисида хабар берди. Янги тарифлар 2018 йил 8 декабрдан кучга киради

26.11.18

Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси очилди

Адлия вазирлигининг хабарига кўра, бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинган

26.11.18

Франция фуқаролари учун – визасиз режим

Президентнинг тегишли Фармони қабул қилинди. Адлия вазирлиги шу ҳақда хабар беради

26.11.18

Кредиторларга кўпроқ ҳуқуқ ва кафолатлар берилди

Президентнинг 23.11.2018 йилдаги «Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4026-сон қарори эълон қилинди

26.11.18

«Хорижликлар» ойна тусини ўзгартирганлиги (қорайтирганлиги) учун қандай ҳақ тўлайдилар

Ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) хорижий автомобиллар Ўзбекистонга вақтинча кирганда ва транзит ҳаракатланганда ҳақ тўлаш тартибини белгиловчи лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган

26.11.18

Пахта ёғи акциз солиғидан озод қилинди

Техник чигит, пахта чигити шелухаси ва шротини реализация қилиш тартиби ўзгарди, пахта ёғига эса энди акциз солиғи солинмайди (21.11.2018 йилдаги ПҚ–4023-сон)

26.11.18

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар – қиймати ЭКИҲнинг 10%ига тенг гербли бланкаларда

Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берди

26.11.18

Иш жойининг ўзида бухгалтериядан сабоқ олаётган бўлсангиз

Ўзбек тилидаги «Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма»нинг иккинчи қисми сотувга чиқарилди. knigi.uz интернет-дўкони маъмурияти энди икки жилдли оммабоп янги нашр ҳам ўзбек, ҳам рус тилида мавжуд эканлигига эътиборингизни қаратади

23.11.18

Нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқлар тезкорлик билан қайтарилади

Ғазначиликда ўтказилган йиғилишда нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш тизимини тўлиқ автоматлаштиришга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди, дея хабар беради Молия вазирлиги

23.11.18

Валютани қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда

Қонунчилик палатаси депутатлари 22 ноябрь куни халқаро шартномалар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратирилган, жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, валютанинг ноқонуний обороти учун жавобгарликни кучайтириш ҳамда қурилиш қоидаларини бузиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

23.11.18

Чиқиндиларни олиб чиққанлик учун бизнес 100% олдиндан тўлов тўлайди

2019 йил 1 январдан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари ҳақини тўлаш тартиби ўзгаради. Ўзгартиришлар ЎзА сайтида жойлаштирилган Президентнинг 22.11.2018 йилдаги Фармонида назарда тутилган

22.11.18

Халқаро савдода техник тўсиқлар камаяди

«Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси Миллий ўлчаш эталонлари ҳамда миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг ўзаро эътироф этилиши тўғрисида келишувни имзолади

22.11.18

ЯИДХП: яна қандай давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин

2018 йилнинг учинчи чорагида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) 23 та янги хизмат кўрсатила бошлади

22.11.18

IT соҳасида янги назорат қилувчи орган

Президентнинг 21.11.2018 йилдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида шу ҳақда сўз борган

22.11.18

UMS «Рақамли ишонч» жамғармасига топширилади

«Universal Mobile Systems» МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши (100%) «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига беғараз асосда топширилади. ЎзА сайтида жойлаштирилган Президентнинг 21.11.2018 йилдаги қарорида шу назарда тутилган

22.11.18

Товарлар ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизими 2019 йилда жорий этила бошлайди

Алкоголли маҳсулотларнинг «ишлаб чиқарувчи – улгуржи сотувчи – чакана сотувчи – истеъмолчи» занжири бўйича ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ахборот тизими икки босқичда жорий этилади. 2019 йил июлдан бошлаб ушбу тизим ёрдамида 22 турдаги товар ҳаракатини назорат қилмоқчилар

21.11.18

Иқтисодий жиноятлар: бухгалтер нималарни билиши керак

Текширув ва дастлабки тергов натижаларига кўра бошқалар йўл қўйган қонунбузарликлар учун жавобгарликка тортилиш хатаридан бухгалтер қандай ҳимояланиши мумкин? 2018 йил 28 ноябрда «Norma» ПРМда ўтказиладиган семинарда адвокат Элеонора Мазурова шу хусусда батафсил тавсиялар беради

21.11.18

Умиджон Отамирзаев: «Вir.uz тақдим этаётган имкониятни қўлдан бой бериб бўлмайди»

Наманганлик Умиджон Отамирзаев бош бухгалтер бўлиб ишлаш учун зарур билим ва кўникмаларни bir.uz тизимидан олишни режалаштирмоқда. У ўз шаҳрида яратилган барча имкониятлардан фойдаланиш ниятида

21.11.18

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг лойиҳаси тақдим этилди

Ҳужжат Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳа 2018 йил 6 декабргача муҳокама қилинади

21.11.18

Уруғчилик: кластерлар, экстеншн маркази ва олий таълим муассасаларига квоталарнинг оширилиши

Президентнинг 20.11.2018 йилдаги «Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида маҳаллий уруғчиликни ривожлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланган

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ай­рим шах­слар­нинг дах­лсиз­ли­ги ва им­му­ни­те­ти­ни буз­ган­лик учун жа­воб­гар­лик бел­ги­лан­ди

14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.

Тад­бир­кор­лик субъ­ек­тла­ри­нинг ҳуқуқий ҳимо­яси ку­чай­ти­рил­моқда

Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.

То­морқа ер эга­ла­ри ва деҳқон хўжа­лик­ла­ри­га ер со­лиғининг бир қис­ми қан­дай қай­та­ри­ла­ди

2027 йилда Наманган вилоятида томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олаётган фуқароларга ер солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича тажриба ўтказилади. Белгиланган талаблар бажарилганда тўланган солиқнинг 90 фоизи қайтарилади.

Пен­си­ялар­ни тай­ин­лаш бўйича их­чам бошқарув ти­зи­ми жо­рий этил­моқда

Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.

Бан­крот­лик жа­ра­ёни­да тад­бир­кор­лар­га мах­сус ҳисоб­ва­рақлар очи­ла­ди

МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.

Со­лиқ му­со­бақаси­да маҳал­ла­нинг ғолиб бўли­ши қан­дай ме­зон­лар би­лан бел­ги­ла­на­ди

Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).

Сув со­лиғини сиз учун со­лиқ ор­ган­ла­ри ҳисоб­лай­ди: тад­бир­кор­лар ни­ма­лар­ни би­ли­ши ке­рак

Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.

Ян­ги­лан­ган ўзбек алиф­бо­си тас­диқлан­ди

Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.

Кон­сти­ту­ци­явий суд тўғри­си­да ян­ги­лан­ган Кон­сти­ту­ци­явий қонун қабул қилин­ди

Президент 14.10.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ЎРҚ-1181-сон Конституциявий қонунни имзолади.

Биз­нес­ни рўйхат­га олиш қан­дай ўтка­зи­ла­ди

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.