Экспорт бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайдиган товарлар рўйхати ўзгартирилди
Ўзгартиришлар нефть маҳсулотларига тегишли.
Корпоратив шартноманинг ҳуқуқий мақоми белгиланди
Шунингдек бир қатор қонунларга корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси ваколатлари кенгаймоқда
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.
Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланмоқда
Йиғимлар миқдорлари расмийлаштирилаётган товарлар қийматига боғлиқ
Давлат чегарасидан навбатсиз ўтиш қанча туради?
Давлат чегарасидан навбатсиз ўтиш хизматидан фойдаланиш учун ҳар бир вояга етган шахс учун БҲМнинг 15 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парвариш қилиш хизматлари субсидия олади
Давлат-хусусий шериклик асосида 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парвариш қилиш хизмати жорий этилмоқда.
Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш меъёрлари қайта кўриб чиқилади
"Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. У 6 ойдан сўнг кучга киради.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачиларига мустақиллик берилади
Қишлоқ хўжалиги майдонлари унумдорлигини ошириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Янги электромобиллар учун утилизация йиғими миқдори тўрт бараварга оширилмоқда
Оширилган йиғим суммаси 2025 йил майдан бошлаб ундирилади.
Маъмурий судга келмаганлик учун жарима қўлланилади
Мазкур чора судга келмаган давлат органининг мансбадор шахсига нисбатан қўлланилади. Шунингдек, маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий қилинмоқда.
"Уй-жойнинг ягона ҳаёт цикли" тамойили жорий этилмоқда
Уй-жой ва нотурар объектларни улушли иштирок асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилди
Унинг вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмасига ўтказилади.
"Ҳалол" маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда
Сертификатлашда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) томонидан қабул қилинган ва халқаро миқёсда расман тан олинган стандартларга устуворлик берилади.
Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади
У Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги махсус электрон платформада тўпланган маълумотлар ҳамда меҳнат бозоридаги талаб таҳлили асосида аниқланади.
Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.
Давлат органларининг барча расмий сайтлари – Ягона платформада
Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар дорихоналарда қандай сақланади ва сотилади
Гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган дорилар сейфларда сақланиши лозим. Иш кунининг охирида сейфлар ёпилиши ва масъул шахс томонидан муҳрланиши керак.
Санэпидқўм фаолияти тартиби белгиланди
Қўмита мажбурий тиббий чораларни даволаш ёки карантинда сақлаш кўринишида қўллаш ҳуқуқига эга.
Аёлларни пиллачиликка ўқитиб, мавсумий иш билан таъминлайдилар
Ўқув курсларини Хитой, Вьетнам, Ҳиндистон ва Япониядан келган пиллачилик мутахассислари олиб борадилар.
Алкоголь маҳсулотини ишлаб чиқаришда импорт қилинган спиртдан фойдаланиш тақиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларнин ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишии ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўгрисида низом тасдиқланди.
Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Давлат фармацевтика маҳсулотлари экспортини рағбатлантиради
2025 йил 1 апрелдан чекланган савдо устамалари фақат рецепт бўйича бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан қўлланилади.
Ўз аҳамиятини йўқотган айрим нормалар бекор қилинди
Маҳаллий ҳокимият органларининг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб судларга мурожаат этиш ваколатлари бекор қилинмоқда
Давлат чегарасини кесиб ўтиш учун транспорт воситалари электрон навбатга туриши мумкин бўлади
Ушбу тизимдан юк автотранспорт воситалари Ўзбекистондан чиқишида фойдаланишм мумкин бўлади.
Тебинбулоқ кон-металлургия комбинати НДТУ билан ҳамкор бўлади
Президент қарори билан Нукус давлат техника университети (НДТУ) ташкил этилмоқда.
Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.
Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилмоқда
Бу Республика олий таълим кенгаши ва Туркия олий таълим кенгаши муассислигидаги нодавлат олий таълим ташкилоти бўлади.
Муддатли ҳарбий хизматчилар қандай имтиёзларга эга бўладилар
Аскарларнинг касб эгаллаш ва таълим олишга бўлган қизиқиш ҳамда интилишларини қўллаб-қувватлаш орқали муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузи оширилади.
Инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш жадаллашади
«Тармоқ - корхона - олий таълим муассасаси - илмий ташкилот» занжири асосида илмталаб, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, илмий, рационализаторлик ва стартап ишланмаларни тижоратлаштиришни кенгайтириш вазифаси қўйилмоқда.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Президентнинг 2026 йил 3 апрелдаги «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-123-сон қарори қабул қилинди.
«Менинг боғим» лойиҳаларини ташкил этиш жараёни такомиллаштирилмоқда
Ҳужжат «Менинг боғим» лойиҳаларини амалга оширишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва жамоатчиликнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Олий таълим тўғрисидаги низом янгиланди
Ҳужжат олий таълим ташкилотларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тартибини, шунингдек олий таълим ташкилотлари талабалари ва ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Ўзбекистон минтақанинг таълим хабига айланмоқда
Илмий салоҳиятни бирлаштириш, ОТМларнинг академик, ташкилий ва молиявий мустақиллигини кенгайтириш орқали илмий кластерлар ташкил этилади.
Ягона QR-код орқали тўлов хизматлари
Қоидалар тўлов учун ишлатиладиган QR-кодларни стандартлаштириш ва турли тўлов тизимларини бирлаштиришга қаратилган.
Интеллектуал фаолият қандай рағбатлантирилади
Ҳужжат технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш, интеллектуал фаолият бўйича танловларни ўтказиш тартибини белгилайди.
Хорижий давлатларда олинган илмий даража тўғрисидаги ҳужжатлар қандай тан олинади
Хорижий давлатларнинг аттестация органлари томонидан талабгорларга берилган илмий даража тўғрисидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан экспертиза ўтказиш орқали ёки тўғридан-тўғри илмий экспертизасиз тан олинади ва нострификация қилинади.
Ҳарбий тиббиёт институтида мутахассислар малакаси оширилади
Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институтида тўлов-контракт асосида ўқитиш тартиби белгиланди.



