
Бизнес-омбудсман Президент Девонида жойлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 4.08.2017 йилдаги 587-сон “Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

Умумхалқ хайрия ҳашари 19-20 август кунлари бўлиб ўтади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги август ойини ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 19-20 август кунларини – умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилиш тўғрисидаги фармойиши имзоланди

Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни кўзда тутадиган қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси қайта ташкил этилди
Президент 15.08.2017 йилда «Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди

«Ёшлик II» кони йилига 2 млн тоннагача руда беради
Президентнинг 15.08.2017 йилдаги ПҚ-3211-сон «Олмалиқ КМК» АЖни янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган

Фавқулодда вазиятлар бўйича илмий тадқиқотлар учун докторантура очилади
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фан ва технологиялар агентлигининг 7.08.2017 йилдаги «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик тайёргарлиги йўналишидаги илмий изланишлар устувор йўналишларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди

Ҳисоб палатаси бюджетга тушумлар устидан назоратни кучайтиради
Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПФ-5147-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди

2018 йил учун Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бошланди
Президентнинг 15.08.2017 йилдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги имзоланди

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилди
Президентнинг 14.08.2017 йилдаги ПҚ-3206-сон қарори имзолангани ҳақида давлат раҳбари сайтида хабар қилинади

Оқсоқоллар фуқароларнинг сайёр шахсий қабулини ташкил этади
Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2017 йилдаги 562-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди

Озодликдан маҳрум этилганлар билан онлайн-учрашувларга рухсат берилади
Президент 11.08.2017 йилдаги ПҚ–3200-сон «Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади

Ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқаролар йиғинига вакил этиб ким юборилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2017 йилдаги 561-сон «Фуқаролар вакилларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди

ХУМШ таъмирлаш учун бадалларнинг 80%игача йўналтиради
Вазирлар Маҳкамасининг 1.08.2017 йилдаги 570-сон қарори билан Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағларни тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

СППнинг бизнесни текширишда иштирок этиши санкциялар билан таъминланади
ҚҲТБТ порталида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва бошқа қонунларга тузатишларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси жойлаштирилди

Ислом маданияти маркази қандай фаолият кўрсатади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2.08.2017 йилдаги 572-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

Санъат арбоблари ва журналистлар учун муаллифлик ҳақи ставкалари тасдиқланди
Президентнинг 14.08.2017 йилдаги ПҚ-3201-сон “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” қарори имзоланди

Ўзбекистонда қиймати 50 минг сўм бўлган янги банкнотлар пайдо бўлади
22 августдан бошлаб Марказий банк қиймати 50000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради

“Ягона дарча” имкониятлари
Бекобод тумани “Ягона дарча” маркази раҳбари билан ўтказилган интервьюда ягона дарча марказлари фаолияти хусусида сўз юритилади

Фермерлар механизация хизматлари ҳақини қандай тўлайди?
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2903, 2017 йил 27 июль) билан «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди

Болалар боғчаларига қабул - 3 ёшдан
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 528-сон «Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Архитектура ва қурилиш органларининг ваколатлари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 1.08.2017 йилдаги 571-сон қарори билан Давархитектқурилиш, унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги низомлар тасдиқланди

GPS-трекерли транспортга йўл варақаси тўлиқ тўлдирилмайди
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 1282-3, 2017 йил 4 август) билан Чипталарни ҳисобга олиш ва йўл варақаларини тўлдириш бўйича йўриқномага тузатишлар киритилди

Пойтахт марказида Tashkent city қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2017 йилдаги 559-сон «Тошкент шаҳрининг марказий қисмини ободонлаштириш ва архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ва пойтахт мехмонлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Формали кийим-бошни илмий лаборатория лойиҳалаштиради
Вазирлар Маҳкамасининг 2.08.2017 йилдаги 575-сон қарори билан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида Формали кийим-бошни лойиҳалаштириш бўйича илмий лаборатория фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди

Чемпионларга ойлик тўловлар тўланади
Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган ватанимиз спортчиларини ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш чора-тадбирлари Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПҚ-3196-сон қарорида назарда тутилган

Олимларга гонорар тўланади ва санаторийга йўлланма берилади
Бу Президентнинг ПФ-5146-сон фармони билан кўзда тутилган

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Агентликка ўтказилди
Президентнинг “Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори имзоланди

Фуқароликни йўқотиш тўғрисидаги ҳужжатлар қандай тайёрланади?
ТИВ ва ИИВнинг қарори билан (рўйхат рақами 2909, 2017 йил 1 август) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қандай ўтказилади
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қилиш учун номзодлар 45 ёшдан ошмаган, таянч олий маълумотга эга ва бошқарув лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган шахслар бўлиши мумкин.

Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди
Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.

Транспорт воситасининг массаси ошганлиги учун тарифлар оширилди
Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг вазифалари белгиланди
Улар орасида – телекоммуникация соҳасидаги фаолият ва муносабатларни тартибга солиш, ушбу соҳада юридик шахсларнинг фаолиятига лицензия ва рухсат бериш ва бошқалар бор.

Мувофиқликни баҳолаш натижаларини тан олиш тартиби соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Ишончли учинчи тараф хизмати фаолияти қандай ташкил этилади
Ушбу хизматнинг вазифаси – ахборот ва электрон ҳужжатларни алмашишда ишончни таъминлаш учун электрон ҳужжатлардаги ЭРИнинг уни имзолаган шахсга тегишлилигини текшириш.

Сув хўжалиги баланслари қандай тузилади
Улар сув ресурсларини самарали бошқариш, сувнинг камчилиги ёки ортиқчалигининг олдини олиш, сувга талаб ва унинг таклифи ўртасида мувозанатни сақлаш учун шакллантирилади.

Депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш чоралари тасдиқланди
Президент қарори нормалари Қонунчилик палатаси депутатларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг сайловчилар олдидаги масъулиятини кучайтириш ҳамда ташаббусли бюджет механизмларини ривожлантиришга қаратилган.

Аграр секторни субсидиялаштириш жараёни рақамлаштирилади
Бу бюджет маблағларидан самарали ва ошкора фойдаланишни таъминлайди.

Автомототранспорт воситалари учун рақам белгиларини бериш соддалаштирилади
Ҳарф ва рақамларнинг истаган комбинациясига эга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари жисмоний шахсларнинг электрон мурожаати асосида ягона оширилган тўлов ставкаси бўйича берилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
- Масофадан дарс бериш...
- «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Иш ҳақи сақланмайдиган таътил кимларга ва қандай берилади
- Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди