Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1 мартдан нималар ўзгарди

04.03.2022

Рус тилида ўқиш

norma.uz портали 2022 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади. 

 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларга моддий ёрдам кўрсатилади


  • компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади;
  • ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45%и миқдорида компенсация тўлови жорий этилади;
  • ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100%и миқдорида қўшимча тўлов белгиланади. 

 

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида рецептларни электрон тарзда бериш тизими жорий этилади

 

Барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналари мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар Электрон рецепт бериш тизимидан фойдаланишлари лозим.

 

ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар рўйхати кенгайтирилди

 

Улар жумласига қуйидаги хизматлар киритилади:

  • Ўзбекистонга чет эл фуқаросини таклиф қилиш;
  • чет давлат ҳудудида Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотлар олиш;
  • судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
  • жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларда сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш ва бошқа хизматлар.

 

ЙПХ инспекторлари томонидан ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишнинг янги тартиби ўрнатилади

 

Ҳайдовчининг ёнида йўл-патруль хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар бўлмаган тақдирда уларнинг мавжудлиги махсус планшет қурилмаси ёрдамида ID-картаси орқали текширилади.
Бунда ID-картага эга транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади:

  • янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини;
  • транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни (ишончномани);
  • транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги ҳужжатни;
  • транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини.

     

Йўловчиларни ташиш йўналишларини бириктириш бўйича очиқ тендерлар ўтказиш тартиби ўзгарди

 

Энди шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади.

 

Мева-сабзавотчилик кластерлари ва фермер хўжаликларига қўшимча имтиёзлар берилади

 

Мева-сабзавотчилик кластерлари (кооперациялар) ва фермер хўжаликларига экспорт шартномаси мавжуд бўлиб, мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш хизматидан фойдаланганда тўланган суғурта мукофотининг 50%и, бироқ суғурта пулининг 1%дан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади. Суғурта пули хавф-хатардан суғурта қилинаётган ҳосил қийматининг 70%идан кам бўлиши мумкин эмас. Шунингдек кластерларга (кооперацияларга) хориждан малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50%и, бироқ бир ойга 1 нафар мутахассис учун $1 минг эквивалентидан ошмаган қисми Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари орқали компенсация қилинади.

 

Оилавий бизнес учун имтиёзли кредитлар ажратилади


Кредитлар тўлиқ рақамлашган ҳолда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали ажратилади.

Бунда:

  • кредит олиш учун аризалар масофадан қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки тегишли маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан тақдим этилади ва онлайн режимда кўриб чиқилади;
  • кредит маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатлар электрон кўринишда шакллантирилади ва масофадан имзоланади;
  • аҳолига ўзини ўзи банд қилиш учун кредитлар белгиланган мезонлар асосида скоринг баҳолаш натижаларига кўра, автоматлаштирилган ҳолда ажратилади;
  • ажратилган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш «маркетплейс» тизими ёрдамида амалга оширилади.

 

Ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ тўлиқ ҳажмда қайтарилади

 

2024 йил 1 мартга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ ҳажмда қайтариб берилади. Ижтимоий солиқ суммаси ногиронлиги бўлган шахсларнинг 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади.

 

Бино ва иншоотларга туташ бўлган ер участкалари доимий фойдаланишга берилади

 

Давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига улар эгалигидаги бино ва иншоотларга туташ бўлган ер участкалари уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади. Уларда бино, иншоот, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш ҳамда енгил конструкцияли объектларни ўрнатиш ва қуриш тақиқланади.

 

Чет тили фани ўқитувчилари малака оширадилар

 

Малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда чет тили фани ўқитувчиларининг тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув курслари ташкил этилади. 

 

Давлат муассасалари таъсисчи бўла олмайди

 

2023 йил 1 августга қадар давлат муассасаларига хўжалик жамиятларини таъсис қилиш ва уларнинг устав фондида (устав капиталида) иштирок этиш тақиқланади, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

 

Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоа аъзолари учун – транспорт харажатларига чегирмалар

 

Спорт мусобақалари, ўқув-машғулотлар йиғинларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоа аъзоларининг иштирокини таъминлаш учун ваколатли органларга вилоятлараро йўналишлар бўйича (темир йўл ва авиачипта) транспорт харажатларига 2024 йил 1 сентябрга қадар чегирмалар бериш топширилди.

 

Ер участкаларидан оқилона фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади

 

Шундай тартиб белгиланадики, унга мувофиқ:

  • аҳоли ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича Бош прокуратура ва Кадастр агентлигига юборилган фотосурат ва видеоёзувлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиларига ўз ҳудудида қурилиши бошланган ҳар қандай бино ёки иншоотларнинг қонунийлигини аниқлаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, қурилиш ва кадастр органларига сўров юбориш ҳуқуқи берилади.

 

Қурилиш соҳасидаги чекловлар олиб ташланди

 

Барча юридик шахсларга республикада ишлаб чиқариладиган цемент, цемент клинкери ва қурилиш ойнасини чекловларсиз тўғридан-тўғри шартномалар асосида (квотасиз) экспорт қилишга рухсат берилади. 2024 йил 1 январга қадар маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга (уларнинг ваколатли вакилларига) қурилиш материалларини барча мамлакатларга, шу жумладан чегарадош давлатларга автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50%игача миқдорини компенсация қилиш учун субсидия берилади.

 

 

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16