Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўтган йиллар учун тўланган солиқлар қандай ҳисобга олинади Статистик ҳисоботни қандай тақдим этиш керак «Йирик солиқ тўловчилар» ва «йирик тадбиркорлик субъектлари» тушунчалари бир-биридан қандай фарқ қилади

Айрим божхона тўловларини амалга ошириш тартиби ўзгарди

22.04.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегара ўтказиш пунктларида давлат назоратидан ўтказиш тартиботлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 210-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзгаришларга мувофиқ:

  • божхона ҳамроҳлигидаги кузатув учун божхона йиғимларини транспорт воситаси божхона ҳамроҳлигига олингандан сўнг ҳам тўлаш мумкин;
  • чегара ўтказиш пунктларида ундирилиши белгиланган чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлигини ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни божхона ҳудудида тўлаш мумкин бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.04.2024 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев