Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
26 мартдаги йиғилиш якунлари: ЖШДС ҳисоботи бўйича қайси таклифлар Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинди ва қайсилари рад этилди17-29 апрель – ACCA барча ахборот тизимларининг қайта ишга туширилиши: талабалар унинг бошланишидан олдин нималарга улгуришлари керакТМЗ қолдиқлари бўйича «Хабарнома»: нима учун умумий овқатланиш «назоратга олинди» ва нима қилиш керакИмпорт операциялари қандай амалга оширилиши керак

Жамоа шартномаси макети янгиланди

29.01.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси 2019 йилги жамоа шартномасининг янгиланган намунали макетини, шунингдек тармоқ ва идоравий бўйсунишидан келиб чиққан ҳолда тузилган ҳужжатларнинг макетларини тақдим этди.

 

Маълумот учун: жамоа шартномаси – иш берувчи билан корхона ходимлари ўртасидаги меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва профессионал муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат. У, бир тарафдан, ходимлар томонидан касаба уюшмалари ёки ўзлари ваколат берган бошқа вакиллик органлари орқали, иккинчи тарафдан – бевосита иш берувчи ёки у ваколат берган вакиллар томонидан тузилади. Жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилишига оид мажбурий элементлар Меҳнат кодексининг 37-моддасида кўрсатилган.  

 

Эслатиб ўтамиз, қонун ҳужжатларига, хусусан, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида» (батафсил қаранг) ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» (батафсил қаранг) қонунларга ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан 2017 йилда Жамоа шартномаси умумий макети қайта кўриб чиқилган эди (батафсил қаранг).

 

Айни пайтда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси порталида Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун жамоа шартномасининг намунали макети (2019 йил), шунингдек тармоқ ва идоравий бўйсунишидан келиб чиққан ҳолда тузилган макетлар: соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, банк сектори, маданият ва ҳ.к. тақдим этилган. Ҳавола орқали ўтиб, улар билан танишиб чиқиш мумкин.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_