Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кўчмас мулкка тақиқни ИДХЯП орқали текшириш мумкин

31.05.2016

Тошкент шаҳри Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Ягона порталда кўчмас мулкка нисбатан хатлаш ва (ёки) тақиқ мавжудлиги тўғрисида ахборот тақдим қилиш бўйича электрон хизмат кўрсатишни бошлайди.

 

Рўёбга чиқарилган хизмат туфайли жисмоний ва юридик шахслар масофадан электрон ариза топширишлари ва 3 иш куни мобайнида зарур ахборотни олишлари мумкин.

 

Хизматни олиш учун объектнинг кадастр рақамини тақдим қилиш зарур. Жавоб фойдаланувчининг ИДХЯПдаги шахсий кабинети ва (ёки) порталда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почтасига жўнатилади. Натижада электрон ариза кўчмас мулк объектига нисбатан хатлаш/тақиқ мавжудлиги тўғрисидаги ахборот бериш билан ёпилади.

 

Қуйидагилар рад этиш асослари бўлиши мумкин:

 

  • ариза шаклини тўлиқ бўлмаган тарзда ёки хато тўлдириш;

 

  • тақдим қилинган ахборотнинг ҳақиқатга мувофиқ келмаслиги;

 

  • қонунчиликда кўзда тутилган бошқа чекловлар.

 

Ариза берувчи аризани кўриб чиқиш бўйича сифатсиз хизмат кўрсатиш, шунингдек корхонанинг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят бериш ҳуқуқига эга.

 

Хизмат 3 иш куни мобайнида бепул тақдим этилади.

 

 

Мавзуга доир материаллар:

 

ИДХЯП орқали ЙТҲда суғурталанганлик  ҳақида билиш мумкин

 

Ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси ҳақида ИДХЯП орқали билиш мумкин

 

ИДХЯП  солиқ тўловчини ҳисобга қўйишга ёрдам беради

 

Божхона чегарасидан ўтиш ҳақида ИДХЯП орқали хабар беринг

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум