Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Миллий иқтисодиёт ривожининг кафолати

23.08.2017

Жорий йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва саноат тармоқларини фаол диверсификация қилиш – мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш кафолати” мавзусидаги  давра суҳбати ташкил этилди.

 

Тадбирда иштирокчилар1 томонидан мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожида саноатнинг юқори технологияларига асосланган тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификациялаш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди*.

 

Саноатнинг қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом-ашё ресурсларини янги технологиялар орқали чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш, шунингдек, ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш орқали сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш энг долзарб масалалардан биридир. 

 

Ушбу ҳужжатда минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб 40 млрд долларга тенг бўлган 649 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шу билан бир қаторда 2017 йилда умумий қиймати 1,0 млрд долларлик 145 та ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш натижасида 75 дан ортиқ янги турдаги рақобатдош тайёр маҳсулотлар ўзлаштирилади. Пировард натижада, келгуси беш йилда республикада саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1,5 бараварга, унинг ЯИМдаги улуши - 33,6%дан 36%га, қайта ишловчи тармоқларнинг саноатдаги улуши – 80%дан 85%га ўсиши таъминланиши билан бирга  саноат тармоқларидаги йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини ўртача 8%га  қисқартиришга эришилади.

 

Хом ашё захираларини чуқур қайта ишлашга қаратилган инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш асосида тегишли тармоқларни жадал тараққий топтириш ҳамда юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўзда тутишини инобатга олган ҳолда иқтисодиётни янада ислоҳ этиш, таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ҳамда диверсификациялаш бўйича 2020 йилгача мўлжалланган комплекс стратегик дастурини шакллантиришнинг усулларини ҳамда саноатни диверсификация қилиш натижасида унинг экспорт тузилмаси  ўзгаришларини танқидий қайта кўриб чиқиш асосида таклиф ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиши зарур.

 

Ҳамкасбларим томонидан белгилаб берилган лойиҳаларнинг амалга оширилиш ҳолатини ўрганиш даврида ҳар бир лойиҳанинг бажарилиш муддати, молиялаштириш манбаси ва амалга ошириш механизми аниқ кўрсатилганганлигига қарамасдан, айрим муаммолар  юзага келаётганлиги алоҳида қайд этилди. Жумладан, айрим фойдаланилмаган захиралар ва имкониятларнинг мавжудлиги айтиб ўтилди. Хусусан, ишлаб чиқаришни ташкил этишда ва маҳсулотни реализация қилишда ортиқча тўсиқларни бартараф этиш, маҳсулотлар турини кўпайтириш жараёнида тадбиркорларда пайдо бўлаётган масалаларни тезкор равишда ечиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Давра суҳбати якуни бўйича муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Қутлимурот БАБАШЕВ 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

  ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.  


 


1Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ўзкиёсаноат” АЖ, “Ўзстандарт” агентлиги, “Ўзавтосаноат” АК, “Ўзбекенгилсаноат” АЖ, “Ўзэлтехсаноат” АК,“Ўзфармсаноат” АК, “Ўзқурилишматериаллари”  АЖ, “Ўзагросаноатмашхолдинг” АЖ, “Ўзбекчармпойабзали” ва Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмалари, ОАВ вакиллари, тадбиркорлар.

 

 

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум