Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил 1 декабрдан рақамли маркировкалаш тизимида нималар ўзгарадииққат: муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхатлари янгиланди Фойда солиғининг ҳисоб-китобида мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар акс эттирилганлиги тўғрисида солиқ органига қандай жавоб бериш керак – Buxgalter Pro

Сенатнинг ХХХVI ялпи мажлиси 27 декабрда ўз ишини бошлайди

26.12.2022

Рус тилида ўқиш

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлисини 2022 йил 27 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Муҳокама қилинадиган масалалар сирасига – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор йўналишлар киради.

 

Шунингдек қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

  • «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»;
  • «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»;
  • «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»;
  • «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»;
  • «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»;
  • «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида»;
  • «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида».

 

Ялпи мажлис доирасида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш ҳам назарда тутилган.