Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Янги боғ ва токзорларни барпо этишга 1 трлн сўм ажратилади

06.11.2019

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Президенти 5 ноябрь куни мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш ва экспортини ошириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

 

Йиғилишда келгуси йилда 2,5 млрд АҚШ доллар миқдорида ва кейинги 3 йилда 5 млрд АҚШ долларигача мева-сабзавот экспорт қилиш мумкинлиги таъкидланди.

 

Президент бир нечта йирик экспортёр кластер ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш ва даромадни ошириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни аниқ бозор, аниқ молиявий манба билан ишлайдиган тадбиркорга бириктириш зарурлигини таъкидлади.

 

Сурхондарё тажрибаси асосида 55 та туманни экспортбоп муайян маҳсулотлар турини етиштиришга ихтисослаштириш вазифаси қўйилди. Қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш мақсадида янги ташкил қилинаётган кооперациялар негизида 1 гектардан 5 гектаргача ижара асосида ер ажратиб берилади. Янги боғ ва токзорларни барпо этишга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 1 трлн сўм ажратилади. Фарғона водийсининг 22 та туманида 31 та намунавий кооперация ташкил қилинади. Ҳар бир кооперацияга камида 50 нафардан ишсиз фуқаро қабул қилиниб, уларга фойдаланилмаётган ерлар, субсидиялар ҳамда имтиёзли кредитлар ажратилади.

 

Келгуси йили ўрик, гилос, шафтоли, хўраки ва саноатбоп узум, анор, ёнғоқ, бодом кўчатлари етиштириш плантанциялари ташкил этиш вазифаси қўйилди. Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан «in vitro» лабораториялари ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

 

Интенсив кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини фермерларга субсидия сифатида қоплаб бериш, 2020 йил 1 апрелдан  бошлаб соғломлик сертификатига эга бўлмаган кўчатларни юртимизга олиб келиб, экишни тўхтатиш зарурлиги қайд этилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,  вилоят ва туманлар ҳокимларига 2020 йилда қайта фойдаланишга киритиладиган 77 минг гектар майдонга озиқ-овқат экинлари, эртаги маҳсулот етиштириш учун 200 минг гектарда тўқсонбости усулида сабзавотлар экилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_