Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Адлия вазирлиги журналистлар учун бепул курсларни ташкил қилади

14.02.2019

Читать на русском языке

Адлия вазирлигининг сайтида малакали ва тажрибали юристлар томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳуқуқий мавзулардаги машғулотлар ўтказилиши ҳақида хабар берилди.

 

«Журналистика: ҳуқуқий амалиёт ва кўникмалар» деб номланган икки кунлик ўқув курслари қуйидаги модуллар асосида олиб борилади:

  • ОАВ фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари;
  • журналистнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
  • ахборот олиш ва тарқатиш кафолатлари, ахборот тарқатишда инсон шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, жавобгарлик масалалари;
  • қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, муҳокама қилиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш. Қонунчиликни шарҳлаш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотлар, уларни нашрларда ёритиш;
  • мурожаатлар билан ишлаш. Давлат хизматлари кўрсатиш масалалари;
  • ҳуқуқий материалларни тайёрлашда журналистнинг юридик лексикадан фойдаланишига доир қоидалар;
  • қонун ҳужжатлари электрон базалари билан ишлаш;
  • журналист этикаси ва ахлоқий чегаралар;
  • коррупцияга қарши курашишда таҳририят ходимларининг иштироки.

 

Дастлабки ўқув курслари февраль ойида ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Кейинчалик курслар мунтазам олиб борилади.

 

Ушбу курсларда таҳсил олиш бепул. Хоҳловчилар қуйидаги манзилга мурожаат этишлари мумкин: targibot@minjust.gov.uz.

 

Курсларни тамомлаган тингловчиларга тегишли сертификатлар берилади.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах