Қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш агентлигини ташкил этиш таклиф қилинмоқда
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҚҲТБТ порталида Президентнинг қайта тикланувчи энергетикани ривожлантиришга йўналтирилган фармони ва қарори лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасига қўйди
Давлат хизматчилари ҳукумат мобиль алоқасидан фойдаланишга мажбур бўладилар
Президентнинг 13.12.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди
"Электрон ҳукумат"ни ривожлантириш бўйича лойиҳалар тўхтатиб қўйилди
“Электрон ҳукумат” тизимини бошқариш бўйича функциялар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига ўтказилганлиги вақтинчалик чорага сабаб бўлди (Президентнинг 13.12.2018 йилдаги Фармони)
Сенаторлар 2019 йилги Давлат бюджетини қабул қилдилар ва 17 та қонунни маъқулладилар
2018 йил 13 декабрь куни Тошкентда Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлиси иш бошлади
Маҳсулотларни сертификатлаштириш: янги қоидалар
Президентнинг 12.12.2018 йилдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Кейинги йили алкоголь қанчага ошади
Алкоголли маҳсулотлар учун янги энг кам нархлар кўрсатилган лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган
Спортнинг техник ва амалий турлари оммабоп бўлади
Автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель турлари ҳамда спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика ва халқаро мусобақалар ғолибларига ОТМга кириш бўйича имтиёзлар тақдим этилди
Ёнғин хавфсизлиги текширувлари қачон ўтказилади
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби белгиланди
Шакар ишлаб чиқарувчиларга ҚҚС бўйича берилган имтиёз муддати бир йилга узайтирилди
Президентнинг 16.01.2018 йилдаги «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5303-сон Фармонига ўзгартиришлар киритилди
2019 йилдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга – 100 фоиз пенсия
Президентнинг 12.12.2018 йилдаги «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ташкил этилди
Идора "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ва унинг минтақавий инспекциялари негизида ташкил этилди
Ўзбекистон инвестиция портали ишлай бошлади
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси invest.gov.uz сайтини тақдим этди. Ресурсда инвесторлар ҳам, инвесторни излаётганлар ҳам иш учун фойдали ахборотни топадилар
ҚҚС бўйича мутахассис бўлиш вақти келди
Солиқ тизимидаги ислоҳот корхоналар бухгалтерияларида мажбуриятлар қайта тақсимланишига, ҳатто унда янги ходимлар пайдо бўлишига сабабчи бўлиши мумкин. Шу муносабат билан меҳнат бозорида турли малакага эга бўлган, шу жумладан ҚҚС ҳисобини юритадиган бош бухгалтер ёрдамчиларига талаб ошиши кутилмоқда
Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга лицензияни онлайн расмийлаштириш мумкин
ЯИДХПда «Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияни қайта расмийлаштириш» интерактив хизмати ишга туширилди
«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонун ишлаб чиқилди
Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган, жамоатчилик муҳокамаси 21 декабргача давом этади
Мактаб дарсликларини нашр этиш тарифларини давлат белгилайди
Ҳукумат халқ таълимини такомиллаштириш: нашр этиш хизматлари нархларини тартибга солиш, ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш халқаро тадқиқотларини ўтказиш, ўқитувчилар учун кўкрак нишонини таъсис этиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилди
Пуллик автомагистралларни жорий этишга тайёргарлик бошланди
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда замонавий йўл инфратузилмасини ташкил этиш соҳасига давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий этилмоқда
Депутатлар қайта ишланган солиқ-бюджет соҳаси қонун лойиҳасини тасдиқладилар
“Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси қуйи палата томонидан қабул қилинди. Унинг мазмунида нима ўзгарганлиги ҳақида - кейинги ўринларда
Болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш жорий этилмоқда
2018–2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ва пойтахтимизнинг айрим туманларида болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳани амалга ошириш учун жами 494 та гуруҳ ташкил этилди
Ваколатли иқтисодий операторлар қандай афзалликларга эга
Давлат божхона қўмитаси Ваколатли иқтисодий операторнинг фаолиятини шакллантириш ва ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқди
Хронометраж, мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш бўйича қонун лойиҳаси пухта ишланади
Депутатлар «2019 йилга бюджет-солиқ сиёсати Концепцияси ва 2020-2021 йилларга прогноз мўлжаллари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси хусусида эътирозларини билдирдилар
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мамлакатимизнинг халқаро мажбуриятлари комплекс равишда бажарилмоқда
Президентнинг 10.12.2018 йилдаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди
Аудит соҳасидаги санкцияларни оширмоқчилар
ҚҲТБТда МЖТКга киритиладиган тузатишлар лойиҳаси тақдим этилган: аудиторларнинг масъулият доираси кенгайтирилмоқда, хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текширувидан бош тортганлиги учун жарима солиш тартиби ўзгартирилмоқда
Ишловчи пенсионерлар 2019 йилдан бошлаб тўлиқ пенсия олади
Президент мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида шу ҳақда маълум қилди
2019 йил 1 январдан божхона йиғимлари: мақбуллаштиришнинг навбатдаги варианти
ҚҲТБТ порталида кейинги йил бошидан жорий этилиши режалаштирилаётган божхона йиғимларининг янги ставкалари берилди
Йил бошидан буён 623 нафар судланган шахс афв этилди, 590 нафар шахс судлар томонидан оқланди
Конституция куни муносабати билан Президент қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва айни пайтда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 136 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди
Жиҳозни ўзи созлай оладими
Янги йил кириши билан: ундан аввал ҳам, кейин ҳам эмас, назорат-касса машинаси ва терминални чекларда ҚҚС акс эттириладиган қилиб қайта созлаб олса бўладими? Буни бировнинг ёрдамисиз ва ресурсларни тежаган ҳолда қандай амалга ошириш мумкин? Ушбу материалда мутахассисларнинг тавсиялари билан танишасиз
Давлат органлари тадбиркорларнинг ҳужжатларига муҳр қўйилишини камроқ талаб қилишади
Қонунчилик палатаси мажлисида 6 декабрь куни депутатлар тўртта қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда
Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Банкротлик жараёнида тадбиркорларга махсус ҳисобварақлар очилади
МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.
Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди
Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.
Конституциявий суд тўғрисида янгиланган Конституциявий қонун қабул қилинди
Президент 14.10.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ЎРҚ-1181-сон Конституциявий қонунни имзолади.
Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади
Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.
Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1180-сон Қонун айрим оғир жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум қилишни, болаларга нисбатан зўравонлик содир этган таълим ташкилотлари ходимларини ишдан бўшатиш учун қўшимча асосларни, шунингдек жабрланган вояга етмаганларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Хусусий тадбиркорларнинг камералари хавфсизлик камари тақилмаганлигини қайд этади
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.
Яйловлардан фойдаланишнинг янги қоидалари жорий этилмоқда
Яйловлар учун ўтлатиш меъёрлари, «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш ҳамда суғурта жорий этилади. Маҳаллий аҳоли учун бепул жамоат яйловлари ташкил қилинади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 10 ноябрь№ 45
- Ёшларнинг стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилмоқда
- Камроқ аралашув кўпроқ фойда
- Нафақалар тўлаш, муддатидан олдин пенсия олиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилишни расмийлаштириш тўғрисида: нималарни билиш керак
- Қурилиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари
- Ҳисобварақлар режаси билан қандай ишланади


