Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат дастури – 2019 лойиҳаси тақдим этилди

05.01.2019

Рус тилида ўқиш

Лойиҳа умумий муҳокамага қўйилди, у 15 январга қадар давом этади. Давлат дастури доирасида 2019 йилга қандай тадбирлар режалаштирилганлиги ҳақида – бизнинг шарҳимизда.

 

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури - 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг учинчи босқичи (кейинги ўринларда – Стратегия).

2017 ва 2018 йилларда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
ва “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» йили Давлат дастурлари амалга оширилди. Улар ҳам жамиятнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари инобатга олинган ҳолда тасдиқланган.

 

2019 йилги Давлат дастури 253-банддан иборат. Уни ишлаб чиқишда Президентнинг 2018 йил 28 декабрдаги парламентга Мурожаатномасида белгиланган асосий ғоялар ва таклифлар, шунингдек Стратегиядаги муҳим вазифалар эътиборга олинган. Бундан ташқари, ҳужжатнинг умумий муҳокамаси доирасида фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари, бизнес ҳамжамияти, шунингдек бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари  иштирокида давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ва мунозаралар ўтказиш белгиланган.

Лойиҳага Стратегиянинг асосий бешта йўналиши бўйича бутун комплекс тадбирларни амалга ошириш киритилган:

 

1.Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш соҳасида:

  • Ҳукумат аъзоларини Олий Мажлис, ҳудудий давлат органлари раҳбарларини эса - тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий этиш;
  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш;
  • парламент аъзолари ва ходимларининг иш ҳақини бошқа давлат органлари (Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Олий суд) ходимлари учун белгиланган иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ошириш;
  • ҳуқуқшунослик йўналишидаги ОТМ талаба ва магистрантлари таркибидан депутатларнинг стажёр-ёрдамчиси институтини жорий этиш;
  • Бош вазир ўринбосарларининг бир вақтнинг ўзида муайян идорага раҳбарлик қилиш амалиётини бекор қилиш ва уларнинг сонини оптималлаштириш;
  • энергетика, транспорт, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва савдо қилиш соҳасини давлат томонидан мониторинг қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи янги органларни ташкил этиш;
  • “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКни қайта ташкил этиш натижасида ташкил этилган тузилмалардан давлат-ҳокимият ваколатларини ташкил этиладиган транспорт вазирлигига бериш.

 

2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида:

  • “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;
  • Судьялар олий мактабини ташкил этиш. Бу даргоҳда судьялик лавозимларига номзодларни бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича тайёрлаш, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун судьяларни 2 ойлик курсларда қайта тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини курсларда малакасини ошириш назарда тутилади;
  • судьяликка номзодларни танлаб олиш ва судьялик лавозимига тайинлаш тартибини такомиллаштириш, судьяликка илк маротаба тайинланадиган номзодлар учун амалдаги ёш цензини қайта кўриб чиқиш;
  • фуқароларга паспорт хизмати кўрсатиш тизимини соддалаштириш. Ўзбекистон фуқароларини турган жойи бўйича ҳисобга олиш, бошқа вилоятларидан келган фуқароларини доимий прописка қилиш ҳамда ҳудуд ичида бир манзилдан иккинчи манзилга ўтган фуқароларини доимий прописка қилиш хизматларини уларнинг яшаб турган жойларига яқин бўлган туман, шаҳар ИИБда амалга оширишни йўлга қўйиш;
  • жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш: вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашишга бўлган ҳуқуқига нисбатан чекловларни бекор қилиш, маҳкума аёлларнинг ўз фарзандлари билан учрашишнинг алоҳида тартибини белгилаш, маҳкумларнинг учрашувлари ва телефон орқали сўзлашувлари сонини кўпайтириш;
  • маъмурий, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш: жиноят қонунчилиги нормаларини унификациялаш, жиноят-процессуал қонунчиликни тизимлаштириш, Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳасини  ишлаб чиқиш;
  • суд экспертизаси фаолиятини янада такомиллаштириш, жумладан, давлат муассасаларига муқобил равишда хусусий суд экспертизасини ташкил қилиш.

 

3. Иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этиш соҳасида:

  • миллий ҳисоблар замонавий тизимини 2020 йил  1 январдан бошлаб тўлиқ жорий этиш;
  • 2019 йил 1 сентябрга Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш (батафсил қаранг);
  • суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш: “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунни янги таҳрирда ишлаб чиқиш, банкларга суғурта агенти мақомини бериш;
  • юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш чораларини кўриш;
  • Рақамли иқтисодиёт миллий концепциясини ишлаб чиқиш;
  • солиқ ва божхона имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш;
  • жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Рим декларацияси ҳамда биохавфсизлик бўйича Картахен протоколини ратификация қилиш;
  • Инвестиция сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш, мамлакатда “инвестиция хаб”ларини яратиш;
  • Концессиялар тўғрисида”ги Қонунни қайта кўриб чиқиш;
  • Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига киришини жадаллаштириш ва бошқалар.

 

4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш соҳасида:

  • энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш, солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам бериш, ходимларнинг иш ҳақи миқдорини ЯТС бўйича тариф коэффициентини ошириш ҳисобига, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини эса - ЯТС бўйича тариф коэффициентларини ошириш кўрсаткичидан келиб чиқиб кўпайтириш;
  • 2019 йил 20 декабрга Меҳнат кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш;
  • меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг бандлиги
    ва меҳнат фаолиятининг “шахсий тарихи”ни акс эттирувчи “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий комплексини яратиш ;
  • Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарини қўллаб-қувватлаш: пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, ижтимоий нафақа тайинлаш;
  • пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш жараёнини оптималлаштириш: архивлардаги маълумотларнингэлектрон базасини яратиш, идоралараро ахборот алмашувини жорий этиш, Давлат хизматлари маркази орқали пенсия тайинлаш давлат хизматини йўлга қўйиш;
  • мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларни 2021 йилдан бошлаб босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилмоқда;
  • хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларидипломларини тан олишни соддалаштириш:  қўшимча синовлар ўтказмасдан амалга ошириш ва бошқалар.

 

5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасида:

  • Афғонистон бўйича
    8-минтақавий иқтисодий ҳамкорлик конференциясини (RECCA VIII) ўтказиш;
  • Ўзбекистоннинг Париж битимига қўшилиши муносабати билан экологик ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш бўйича давлат стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • “Дипломатик хизмат тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;
  • Самарқандда Ватандошлар халқаро форумини ташкил этиш ва ўтказиш ва бошқалар.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум