Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ёшлар туризми фаол ривожлантирилади

09.08.2018

Рус тилида ўқиш

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида ўзгаришлар юз бериши, «Uzbekistan Tourism Industry Awards» мукофоти таъсис этилиши, Ёшлар туризми воқеалари ягона тақвими жорий этилиши ва ёшлар хостеллари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Буларнинг барчаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Президент қарори лойиҳасида назарда тутилган.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тузилмаси ўзгартирилади



Қуйидагиларни амалга ошириш эҳтимоли кўриб чиқилмоқда:

  • ёшлар туризмини ривожлантириш, туризм соҳасида инновацияларни жорий этиш ва таълим хизматларини такомиллаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари лавозимини жорий этиш;
  • туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни мувофиқлаштириш бўлими негизида туризм соҳасида инновациялар ва таълим хизматларини такомиллаштириш бошқармасини ташкил этиш;
  • махсус турларни ташкил этиш бошқармаси негизида ёшлар туризмини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармасини ташкил этиш.

 

Қуйидагилар янги жорий этилаётган лавозимдаги раис ўринбосарининг асосий вазифалари этиб белгиланиши режалаштирилмоқда: 

  • саёҳатларнинг арзон тушишини таъминлаш ва туристлар учун шароитларни яхшилаш, туризмнинг замонавий турларини ривожлантириш бўйича ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган таклифларни киритиш;
  • туризм соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, туризм соҳаси ходимларининг сифат жиҳатидан юқори даражада мунтазам қайта тайёрланиши ва малакаси оширилишини ташкил этиш, туризм соҳасига инновацияларни жорий этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;  
  • туризм соҳасидаги ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини тадқиқ қилиш, таълим муассасаларида кадрлар ва мутахассисларни профессионал тайёрлаш йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш;
  • ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни туризм соҳасига кенг жалб этиш, ёшларнинг туризм соҳасидаги истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек мазкур асосда ёшлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.

 

Гидлар, экскурсоводлар ва йўл кўрсатувчи инструкторлар кўпроқ тайёрланади

 

2018 йил 1 сентябрдан давлат таълим муассасаларига ички туризм учун гидлар, экскурсоводлар, йўл кўрсатувчи инструкторларни тайёрлаш билан, шунингдек тадбиркорлик субъектларига малака сертификати бериш ҳуқуқисиз туризм соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланишларига рухсат бериш таклиф этилмоқда.



«Туризм ўқув-консалтинг маркази» ДУКга туризм соҳаси ходимлари, гидлар, экскурсоводлар, йўл кўрсатувчи инструкторлар, касб-ҳунар коллежларининг ҳамда туризм соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш хизматларини кўрсатувчи ўқув марказларининг профессор-ўқитувчилари таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ягона таълим ва илмий-услубий сиёсатини юритиш, шунингдек гидлар, экскурсоводлар, йўл кўрсатувчи инструкторларга малака сертификатини бериш учун масъул орган ваколатларини бериш таклиф этилмоқда.


Гидларни (ички туризм учун экскурсоводлар, йўл кўрсатувчи инструкторларни) тайёрлаш, туризм соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга асос бўладиган таълим дастурлари ва ўқув режалари мажбурий тартибда «Туризм ўқув-консалтинг маркази» ДУК билан келишилиши кўзда тутилмоқда.

 

Бундан ташқари, 2018–2019 йилларда ёшлар туризмини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш, туризм соҳасида инновацияларни жорий этиш, таълим хизматларини такомиллаштириш кўзланмоқда.

 

 

«Uzbekistan Tourism Industry Awards» мукофотини жорий этиш ташаббуси билан чиқдилар

 

Ҳар йил якунлари бўйича туризм соҳаси субъектлари орасида алоҳида номинацияларда мукофот ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш таклиф этилмоқда.

 

Ёшлар туризми воқеалари ягона тақвими ишлаб чиқилади

 

Ёшлар туризми воқеалари ягона тақвимига киритилган тадбирларни молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда ёшлар туризми воқеалари ягона тақвимини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. У Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус, шунингдек Халқ таълими вазирликлари билан биргаликдаги ишининг маҳсули бўлади.

 

Youth Hostels ёш туристлар хизматида

 

Саёҳат қилаётган ёшларга қулайлик яратиш мақсадида туристик салоҳияти юқори бўлган жойларда ёшлар хостелларини (Youth Hostels) ташкил этиш мўлжалланмоқда. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси уни молиялаштиришни ўз зиммасига олади.  

 

Ёшлар хостеллари:

  • касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштиришни мувофиқлаштириш Республика комиссиясининг қарорига кўра касб-ҳунар коллежлари ётоқхоналарининг бўш турган (фойдаланилмаётган) бинолари, шунингдек туризм соҳасидаги касб-ҳунар коллежлари ётоқхоналари негизида, камида 200 кишилик ва ҳар бир хонада камида 4 кишилик ўрин билан ташкил этилиши;
  • ёшлар хостели сиғимидан келиб чиқиб ҳисобланган ўриндиқли жойлар билан турли ёшлар тадбирларини ўтказиш учун хоналар мавжудлигини назарда тутиши;
  • шу жумладан давлат-хусусий шериклик принципи бўйича касб-ҳунар коллежлари бинолари негизида, уларни 30 йилгача, бироқ камида 10 йил муддатга ижарага берган ҳолда ташкил этилиши назарда тутилмоқда.

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16