Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Газ таъминоти Қонун билан тартибга солинади

07.07.2017

Газ таъминоти тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.

 

Мазкур Қонун қуйидагиларни тартибга солади.

 

  • газ ишлаб чиқариш, транспортировка қилиш, тақсимлаш, етказиб бериш ва ишлатиш;
  • газ таъминоти тизимларини ташкил қилиш, йўлга қўйиш ва ривожлантириш, шунингдек газ таъминоти тизими объектларини фойдаланишдан чиқариш, консервация қилиш ва (ёки) тугатиш.
  • газ таъминоти тизимини йўлга қўйиш ва газ истеъмол қилиш режимлари устидан давлат назоратини ўрнатиш.

 

Ҳужжат қуйидаги таърифларни ўз ичига олади: газ ресурслари ҳажми, газ тақсимлаш ҳажми, газ ресурслари ва  тақсимоти мувозанати, газ таъминоти, газ таъминоти тизимини йўлга қўйиш режими, магистраль газни транспортировка қилиш тизими, газ қазиб чиқариш ташкилоти, газни қайта ишлаш ташкилоти, газ ишлаб чиқариш  ташкилоти, газни транспортировка қилиш ташкилоти, газ таъминоти ташкилоти, газ таъминоти тизими объекти мулкдор-ташкилоти.

 

Қуйидагилар газ таъминоти соҳасида давлат томонидан тартибга солиш органлари ҳисобланади:

 

  • Вазирлар Маҳкамаси;
  • газ таъминоти соҳасида махсус ваколатли орган;
  • газ таъминоти соҳасида давлат назорати органлари;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

 

 Газни етказиб берувчидан сотиб олиб, ундан ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар газ истеъмолчилари ҳисобланади (амалдаги  газ етказиб бериш Қоидаларида корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслар истеъмолчи ҳисобланади).

 

Газ таъминоти қуйидаги босқичлардан иборат:

 

  • ишлаб чиқариш;
  • транспортировка қилиш;
  • тақсимлаш;
  • етказиб бериш;
  • газни истеъмол қилиш.

 

Етказиб берувчи томонидан истеъмолчига узатиладиган газ миқдори қуйидагича аниқланади:

 

  • юридик шахслар учун – газни ҳисобга олиш приборлари бўйича, уларда ҳисобга олиш приборлари бўлмаганда эса етказиб берувчининг назорат-ўлчов приборлари бўйича;
  • жисмоний шахслар учун - газни ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида;
  • ёки қонунчиликда ўрнатилган тартибда газ сарфи меъёрлари бўйича.

 

 Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.


Моҳина Мирзаева


 

 

 

 

 

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум