Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Майда» иқтисодий ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилади

08.11.2018

Рус тилида ўқиш

 

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Doing business» йиллик ҳисоботида мамлакатимизнинг рейтингини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан (13.07.2018 йилдаги ПҚ–3852-сон қарорга қаранг) Олий суд Иқтисодий процессуал кодексга киритиладиган тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқди.  

 

Эслатиб ўтамиз, «Doing Business 2019: Training for Reform» ҳисоботида Ўзбекистон 76-ўринни эгаллаб, ўтган йилги кўрсаткичлар билан солиштирганда 2 поғона пастга тушди.

  

Қандай ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилади?

 

Баҳоси юридик шахсларга нисбатан 20 ЭКИҲдан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса 5 ЭКИҲдан ошмайдиган даъволарни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш таклиф этилмоқда. Ушбу механизм корпоратив низолар бўйича ишларга (ИПКнинг 30-моддасига қаранг) ва ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларга (ИПКнинг 27-бобига қаранг) татбиқ этилмайди.

 

Агар процессда ишга учинчи шахс қўшилса, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган қарши даъво келиб тушса ёхуд қуйидаги ҳолларда суд ишни кўриб чиқиш форматини ўзгартириши (соддалаштирилган тартибдан умумийсига) керак бўлади:

  • ишни соддалаштирилган тартибда кўриш давлат сири, тижорат ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор бўлишига олиб келса;
  • далилларни улар жойлашган жойда кўздан кечириш ва ўрганиш, экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаш зарур бўлса;
  • арз қилинган талаб бошқа талаблар, ш.ж. учинчи шахсларга қўйилган бошқа талаблар ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати билан боғлиқ бўлиб, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилиши мумкин бўлса;
  • ишни соддалаштирилган тартибда кўриш одил судлов мақсадларига мувофиқ келмаса, шу жумладан суд томонидан қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш зарур деб топилса.

 

«Соддалаштириш» нимада акс этади?

 

ИПКга иқтисодий ишларнинг соддалаштирилган тартибда кўрилишини тартибга солувчи янги бобни киритиш режалаштирилмоқда. Судья ишларни шахсан ўзи тарафларни чақирмай улар тақдим этган ҳужжатлар ва далиллар асосида кўриб чиқади (буйруқ тартибида иш юритишда бўлгани сингари, таҳр.). Даъвогарга ва судга ўз мурожаатини юбориш учун жавобгарга даъво нусхасини олган пайтдан бошлаб 10 кун муҳлат берилади.

 

Кўриб чиқиш жадаллаштирилади – ажрим чиқарилган кундан бошлаб 20 кун ичида (даъво аризасини кўриб чиқишнинг умумий муддати – бир ой, таҳр.). Уни узайтириш тақиқланади, бунда чет эллик шахслар иштирокидаги ишлар (ИПКнинг 244-моддасига қаранг) ягона истисноли ҳолат ҳисобланади.

 

Тавсифланган имкониятдан фойдаланиш учун даъвогар ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни жавобгарга тақдим этиши (қабул қилганлиги ҳақида тилхат олиб ёзма равишда топшириши назарда тутилмоқда, таҳр.), шунингдек ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишни сўраб илтимоснома ёзиши керак бўлади.

 

Бундай ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари ихтиёрий тартибда зудлик билан ижро этилиши шарт, акс ҳолда кейинчалик ундириш мажбурий тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати топширилади. Соддалаштирилган тартибда кўрилган ишлар бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари устидан апелляция шикоятлари 10 кун (умумий тартибга кўра – бир ой, таҳр.) ичида қабул қилинади ва судга келиб тушган пайтдан бошлаб 15 кун (умумий тартибга кўра яна бир ой, таҳр.) ичида кўриб чиқилади.   

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16