Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Қишлоқ хўжалиги экин майдонларини қандай баҳоламоқчилар

26.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама этиш учун эълон қилинди.

 

Лойиҳа Президентнинг 02.03.2020 йилдаги «2017‑2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ тайёрланган.

 

Лойиҳа билан Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни (кейинги ўринларда – Низом) тасдиқлаш таклиф этилмоқда. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2014 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 235-сон қарори ўз кучини йўқотади.

 

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига (кейинги ўринларда – Ергеодезкадастрдавқўм) 2020 йил 1 октябргача Низом талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш вазифаси топширилади.

 

Тасдиқланган Низомга мувофиқ аниқланган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ер солиғини ҳисоблаб чиқариш 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.

 

ДСҚ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер солиғи бўйича солиқ солинадиган база тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги устидан назоратни таъминлайди.

 

Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш бўйича ишлар Ергеодезкадастрдавқўм учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида молиялаштирилишини таъминлайди.

 

Низом Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.

 

Норматив қийматни аниқлаш Ергеодезкадастрдавқўмнинг «Ўздаверлойиҳа» Давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан амалга оширилади. Қиймат ишлаб чиқариш ресурси сифатида қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сифатини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир қишлоқ хўжалик ер тузиш контурлари бўйича аниқланади.

 

1 га қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш таклиф этилмоқда: 

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг сифати;
  • ер майдонларининг ўртача бонитет бали;
  • сув билан таъминланганлик коэффициенти;
  • минтақавий коэффициент;
  • ҳосил нобуд бўлишини ҳисобга олиш коэффициенти.

 

Норматив қийматни аниқлашда экин майдонларининг контурлар бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг интенсивлиги, тупроқнинг сифати, экин майдонлари тузилмаси ва суғориш учун сув чиқариш усули (сувларни ўз оқими билан ёки машина усули) ҳисобга олинади.

 

Низомда қуйидагилар ҳам қайд этилган: 

  • суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг, шунингдек табиий-ем хашакбоп экин майдонларининг норматив қийматини ҳисоблаб чиқиш;
  • балиқчилик ҳовузлари, иморатлар, иншоотлар ва хонадонлар билан банд бўлган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш;
  • норматив қийматни аниқлаш изчиллиги;
  • норматив қийматни аниқлаш ишлари натижаларини расмийлаштириш;
  • норматив қийматни аниқлаш бўйича материалларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 
Баҳодир Қаюмов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_