Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ЭҲАда “директор шарпаси” муаммоси қандай ҳал қилинади - buxgalter.uz да ўқингАгар комитент норезидент бўлса, ЭҲФ қандай расмийлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай солиқ қарзи ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади - buxgalter.uz да ўқингЮқори малакали бош директор учун имтиёз - buxgalter.uz да ўқинг
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Солиқ органлари кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини қандай ҳисобга қўядилар

Солиқ органлари кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини қандай ҳисобга қўядилар

13.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

ҚҲТБТ порталида жисмоний шахслар ўртасида кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини солиқ органларида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибини белгиловчи низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.    

 

Эслатиб ўтамиз, 1.01.2019 йилдан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинади. Бунинг ўрнига ижара шартномаларини солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш керак бўлади (25.05.2018 йилдаги ПҚ–3741-сон қарорга қаранг). 

 

Қаерда ҳисобга қўйилади ва бу қанчага тушади

 

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у 5 йилга тузилган деб ҳисобланади. Лойиҳада тақдим этилган намуна шаклида шартнома тузиш таклиф қилинмоқда. Унга қўшимча равишда томонлар ўзаро келишувга кўра уй-рўзғор буюмларини ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун ҳисоблагич кўрсаткичлари ёзувини қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштиришлари мумкин.

 

Шартнома тузилгандан кейин 10 кун ичида ижарага берувчидан (ёки унинг вакилидан) уни солиқ органларида ҳисобга қўйиш талаб қилинади. Шуниси қизиқки, ижарага берувчининг доимий яшаш жойидан ёки кўчмас мулк жойлашган жойидан қатъи назар, ўз танловига кўра исталган солиқ органида рўйхатдан ўтишига рухсат берилади. Бунинг учун солиқ идорасига белгиланган шаклда сўровнома тақдим этилади, унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:   

  • битим иштирокчилари ҳақида: ФИО, паспорт маълумотлари, СТИР, яшаш манзили, телефон рақами, электрон почтаси (ижарага берувчи учун);
  • ижарага берилаётган уй-жой ҳақида: номи, жойлашган манзили, кадастр гувоҳномасининг реестр рақами ва санаси, кўчмас мулкнинг кадастр рақами, ижарага берилаётган майдон, битим муддати, ойлик ижара тўлови миқдори, умумий ижара суммаси.

 

Шу ўринда ижарага бериш шартномаси бўйича ойлик тўлов давлат томонидан белгиланган энг кам ставкалардан паст бўлмаслиги кераклигини қайд этиб ўтамиз.

 

Ижарага берувчи ёки унинг вакили ижарага бериш шартномаси ва сўровномадан ташқари, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва кўчмас мулк объектининг кадастр йиғмажилдини тақдим этиши керак бўлади. Солиқ идораси ходими зарур маълумотларни олиш учун кадастрдан нусха кўчириб, унинг асл нусхасини ижарага берувчига қайтаради. 

 

Шартномани солиқ органларида бепул ҳисобга қўйиш режалаштирилмоқда.

 

Барча ҳужжатлар жойида бўлса, солиқ идораси шартномани 1 иш куни давомида ҳисобга қўяди ва ЖШДСни ҳисоблайди. Шундан сўнг уй-жойни ижарага берувчига қуйидагилар юборилади:

  • шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида ахборот тизими орқали PDF форматида QR кодли билдиришнома;
  • жорий йил учун ЖШДСни тўлаш ҳақида тўлов хабарномаси.

 

Ижарага бериш шартномаси бекор қилинганда томонлар ихтиёрий тартибда келишувни расмийлаштирадилар, у ҳам ёзма сўровнома берган ҳолда солиқ идорасида рўйхатдан ўтказилиши лозим. Ўзаро келишувга эришилмаганда, шунингдек бошқа ҳолларда масала суд тартибида ҳал этилади.

 

Ижарага бериш шартномасининг амал қилиши тўхтатилганлиги ҳақидаги ахборот тегишли ахборот тизимига киритилади.

 

Ижара рўйхатдан ўтказилишини ким ва қандай назорат қилади

 

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари фуқароларни ҳисобга (вақтинча пропискага) қўяётганда ижарага бериш шартномасини солиқ органларида рўйхатдан ўтказишни талаб қилишлари керак бўлади.

 

Маълумот учун: айни пайтда республиканинг бошқа минтақаларидан хизмат сафари, ўқиш, таътил, малака ошириш, даволаниш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган фуқаролар вақтинча прописка қилинаётганда уй-жойни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномасини тузмасликлари мумкин.  

 

Эътибор беринг! Ижарага бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилганлигини «ўз» ҳудудидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва профилактика инспекторлари ҳам мониторингдан ўтказишлари шарт. Уй-жойни ижарага берадиган, бироқ шартномани расмийлаштирмайдиган фуқароларни аниқлаш учун солиқ органлари ижтимоий тармоқлардаги уй-жойни ижарага беришга оид рекламани ўрганадилар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ИИО билан электрон ҳамкорлик қилиб, улардан ахборот оладилар.   

 

Жавобгарлик кимга юклатилади

 

Айни пайтда кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд унинг нотариал тасдиқланишига риоя этмаслик 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача маъмурий жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 1591-моддаси). Бироқ, юқорида айтилганидек, 1.01.2019 йилдан бошлаб ижарага бериш шартномасини мажбурий нотариал тасдиқлаш ўрнига солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш талаб этилади.

 

Кўриб чиқилаётган лойиҳага мувофиқ, ижарага бериш шартномаларини ҳисобга қўйишнинг белгиланган тартибини бузишда айбдор бўлган шахслар жавобгарликка тортилади. Бироқ айни пайтда ҳисобга қўйишдан бўйин товлаганлик учун санкциялар, маълум сабабларга кўра, мавжуд эмас. Кейинги йил бошигача МЖТКнинг 1591-моддасига кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйишдан бўйин товлаганлик учун жарима солиш имконини берувчи тузатишлар киритилади, деган фикрдамиз.

 

 Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.       

                                                                                                

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_