Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Электрон рақамли имзо “ягона дарча”да расмийлаштирилади

24.07.2017

 

ҚҲТБТ порталида фақат тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари Рўйхатига тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Маълумот учун: Рўйхат Президентнинг 28.09.2015 йилдаги ПҚ-2412-сон “Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган. Ҳозирги кунда унда 16 номдаги давлат хизматлари, шу жумладан алоҳида рухсат бериш тартиботлари мавжуд. Бироқ, 2020 йилга келиб марказлар томонидан яна 68 номдаги янги давлат хизматларини жорий қилиш кўзда тутилмоқда.

 

Лойиҳага биноан “ягона дарча” орқали электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ калитлари сертификатларини бериш амалга оширилади.

 

Лойиҳа жорий йилнинг август ойи бошигача муҳокама қилинади. Ҳужжат келаси йилнинг 1 январигача қабул қилиниши ва кучга кириши режалаштирилаётир.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 18.07.2017 йилдани ПФ-5116-сон фармони билан тадбиркорлик субъектларини тўлиқ ЭРИ билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш топширилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.