Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Аъзони кўчириб ўтказишда ким донор бўла олади

26.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 йилдаги 859-сон қарори билан Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат «Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида»ги Қонуннинг кучга кириш кунигача амал қилади. Унинг лойиҳасини жорий йилнинг якунигача Вазирлар Маҳкамасига киритилиши зарур.

 

Маълумот учун: қонун лойиҳаси ҚҲТБ порталига жойлаштириб бўлинди, унинг шарҳи билан эса бу ерда танишиш мумкин.

 

Низом буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартибини, трансплантацияни бажаришга кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни, донор[1] ва реципиентнинг[2] ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди. Ким донор бўла олиши ёки бўла олмаслиги масаласи ҳам ҳал этилган (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Қуйидагилар тирик яқин қариндош донорлар бўлиши мумкин:

Донор бўлиши мумкин эмас:

ота-оналар

ўн саккиз ёшга тўлмаган

туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллар

белгиланган ҳолатда ўзини ўзи бошқаролмайдиган деб топилган

эр-хотинлар

озодликдан маҳрум қилинган

фарзандлар (шу жумладан асраб олинганлар)

I ва II гуруҳ ногиронлари

бува ва бувилар, набиралар

ҳомиладор аёллар

эр-хотиннинг ота-оналари, туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллар

наркомания, сурункали алкоголизм ва токсикоманиядан азоб чекаётган шахслар

 

Трансплантация фақат қуйидаги давлат тиббиёт ташкилотларида амалга оширилади:

  • Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган илмий-амалий жарроҳлик тиббиёт маркази;
  • Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази;
  • Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси.

 

Трансплантация ўтказишнинг зарурати тўғрисидаги узил-кесил қарор Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилган махсус комиссия томонидан қабул қилинади.

 

Операцияни ўтказиш учун донордан оператив усул билан унинг бир буйраги ва (ёки) жигар бўлагини олишга ундан онгли равишда ва эркин ҳолатда ёзма шаклдаги розилигини олиш керак. Бунда у ҳар томонлама тиббий кўрикдан ўтказилиши даркор.

 

Трансплантация бажарилгандан сўнг донор ва реципиент камида уч йил давомида профилактик диспансер кўриги билан таъминланади. Бундан ташқари, амбулатория назоратида бўлган беморларни қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли дори воситалари билан таъминланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.10.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Ленара Хикматова.

 


[1] Тирик донор (донор) - реципиентга ўз хоҳиши билан аъзоси, тўқимаси ва (ёки) ҳужайраларини бераётган одам.

 

[2] Реципиент - инсон аъзоси, тўқимаси ва (ёки) ҳужайралари трансплантация қилинаётган одам. 

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах