Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ўзбекистонда хорижий компаниялар фрилансерлари меҳнати мувофиқлаштирилади

30.10.2017

Ҳаракатлар стратегисини амалга ошириш бўйича Давдат дастурига мувофиқ қонунчиликка меҳнат билан таъминлашнинг янги шаклларини жорий этиш жараёни олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистонда хорижий иш берувчилар билан шартнома асосида яшаётган, республикамиз ҳудудидан ташқарида бўлган ва унинг солиқ агентлари бўлмаган (дистанцион ишга жойлашиш) фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш режалаштирилмоқда.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида таъкидлашларича, шундай иш шакли Ўзбекистонда тобора кенг тарқалмоқда. Шу боис мазкур фуқароларнинг ижтимоий суғуртаси, уларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш (меҳнат дафтарчаларини юргизиш) ва, албатта солиқ тўлаш масаласи кун тартибига қўйилмоқда.

 

Экспертлар келгусида муаммолар юзага келмаслиги учун ушбу тоифадаги ишчиларни солиқ ва ижтимоий тўловларни тўлашга рағбатлантириш заруратини тасдиқлашмоқда (масалан, давлат пенсиясини тайинлашда).

 

Вазирлик томонидан Меҳнат кодексига тегишли қўшимчалар ишлаб чиқилган. Улар дистанцион ишнинг ўзига хосликларини кўзда тутади: ишга жойлашиш тартиби (ишга қабул қилиш) ва меҳнат фаолияти шартлари, меҳнат стажини ҳисобга олиш механизмлари ҳамда «электрон меҳнат дафтарчаси» юритишни. Тегишли равишда қайта ишланганидан кейин қонун лойиҳаси regulation.gov.uz порталига кенг муҳокама учун жойлаштирилади.

 

Тузатишлар билан қатор муаммоларни ҳал этиш кўзда тутилган. Шу тариқа, Ўзбекистон қонунчилигига кўра ходимнинг хоҳ “қоғоздаги”, хоҳ “электрон” кўринишдаги меҳнат дафтарчасига қайдлар иш берувчи томонидан киритилади. Ҳужжатларни ёки ҳорижий иш берувчининг давлат намунасидаги ҳуқуқ ўрнатувчи ҳужжатлардаги қайдларини тан олиш (нострификация қилиш) эҳтиёжи туғилиши мумкин. Шу билан бирга қатор давлатларда ходимларнинг меҳнат дафтарчалари юритилмаслигини эътибордан қочирмаслик зарур, иш даврлари ва вазифалари ходимнинг резюмесида кўрсатилади, ундаги маълумотларни иш берувчига сўровнома юбориш ёки очиқ маълумотлар базасига мурожаат этиш орқали текшириш мумкин.

 

Дистанцион ишда банд бўлганлар ўз ҳуқуқларини муаммоларсиз амалга ошира олишлари учун бир вақтнинг ўзида зарур инфратузилма шакллантирилади. 2019 йилдан бошлаб ЯИДХП орқали меҳнат фаолияти ҳақида маълумотлар тақдим этувчи интерактив хизматни жорий этиш режалаштирилган. У бошқа шахслар учун ҳам хизматларни тақдим этиши мумкин. Иш берувчи тегишли маълумотларни ягона солиқ тўлови бўйича ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи таркибида солиқ органларига тақдим этганидагина меҳнат стажи инобатга олинади.

 

 

Анвар Йўлдошев. 

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах