Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Давлат қўриқхоналари фаолияти таҳлил қилинади

11.05.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 4.05.2018 йилдаги 339-сон қарори билан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фаолияти соҳасига доир бир қатор низомлар тасдиқланди.

 

Чунончи, қуйидагиларни тартибга солувчи Низомлар тасдиқланди:

  • давлат қўриқхоналари ва табиат ёдгорликларининг фаолияти;
  • муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилишни ташкил этиш.

 

Бундан ташқари, ҳужжатда Табиат боғи тўғрисида, шунингдек Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда давлат (хусусий) буюртма қўриқхоналари ва табиий питомниклар тўғрисидаги намунавий низомлар ҳам мавжуд.

 

Маълумот учун: давлат қўриқхонаси, буюртма қўриқхона, табиат боғи, давлат табиат ёдгорлиги тушунчаси ва уларнинг ҳуқуқий режимига оид хусусиятлар «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонунда акс эттирилган.  

 

Тасдиқланган ҳужжатлар билан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг турлари бўйича қуйидагилар қайд этилган:

  • уларни ташкил этиш ва фаолият юритиши, қайта ташкил этиш ва тугатиш хусусиятлари;
  • асосий мақсади, вазифалари ва функциялари;
  • бошқарув ва давлат назорати тартиби;
  • айрим фаолиятни (илмий-тадқиқот, рекреацион фаолият, экологик таълим, маориф ва ҳ.к.) амалга ошириш тартиби;
  • ҳудудий тузилиши хусусиятлари ва режим;
  • муҳофаза қилиш чора-тадбирлари;
  • мол-мулк ва молиялаштириш;  
  • ходимларни моддий рағбатлантириш.

 

1 сентябргача давлат қўриқхоналари фаолияти, шу жумладан бошқарув самарадорлиги, объектлар майдони, жойлашуви, экотуризм салоҳияти, истиқболлари ва бу борадаги фаолиятни янада такомиллаштириш танқидий таҳлил қилинади.

 

Таҳлил натижалари асосида қўриқхоналар тизими, уларнинг жойлашуви ва бошқарувини яхшилаш, шунингдек кадрлар салоҳиятини кучайтиришга доир чоралар таклиф этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах