Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Маъмурий ҳуқуқбузарлар базасига кўпроқ фуқаролар киритилади

14.05.2018


Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги «Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 322-сон қарори эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар тўғрисида маълумотлар киритилган ягона марказлаштирилган тизим (маълумотлар базаси) мавжуд. У қуйидагилар учун зарур:

 

а) такроран содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун янада қатъий жазо қўллаш.

 

Масалан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖТК) 175-1-моддасига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузганлик учун 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача миқдорда жарима солинади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача;

 

б) маъмурий ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда жиноий жавобгарликка тортиш.

 

Масалан, била туриб, ғайриқонуний равишда ишдан бўшатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, Жиноят кодексининг (бундан кейин – ЖК) 148-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка олиб келади – 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади;

 

в) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун.

 

Чунончи, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ муайян маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар профилактик ҳисобга олинади;  

 

г) маҳкумлар билан боғлиқ айрим масалаларни ҳал этиш ва бошқа мақсадлар учун.

 

Масалан, агар маҳкум озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилган бўлса, ундан судланганликни олиб ташлаш рад этилади (Жиноят кодексининг 79-моддасига қаранг).

 

Ушбу ҳисобга олиш тизими кенгайтирилди ва такомиллаштирилди.

 

Биринчидан, энди нафақат маъмурий жазо чоралари қўлланган шахслар, балки ваколатли органлар уларга нисбатан огоҳлантириш билан чекланган шахслар ҳам (МЖТКнинг 21-моддасига қаранг) ҳисобга олинади. Бундан ташқари, қуйидаги шахслар ҳам ҳисобга олинади:  

  • жавобгарликка тортишнинг даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли маъмурий жазо қўлланмаган (МЖТКнинг 36-моддаси ва 271-моддаси 7-бандига қаранг);
  • ҳуқуқбузарликнинг оқибатлари бартараф этилган тақдирда шахсни жавобгарликдан озод этиш МЖТКнинг тегишли моддасида назарда тутилганлиги муносабати билан маъмурий жазодан озод қилинган (МЖТКнинг 271-моддаси 10-бандига қаранг);
  • иқтисодий ҳуқуқбузарликни (ҳуқуқбузарликлар рўйхати – бу ерда) биринчи марта содир этган, бироқ ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар бўлса.

 

Иккинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарликдан жабрланувчилар ҳам рўйхатдан ўтказилади. Бу ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси учун зарур бўлса керак («Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуннинг 44-моддасига қаранг).

 

Учинчидан, ҳисобга олиш карточкаларини тўлдириш маъмурий жазо қўлловчи шахслардан тегишли маъмурий баённомаларни тузган шахсларга топширилди.

 

Махсус автоматлаштирилган фото- ва видеоқайд этиш воситалари қайд этган ҳуқуқбузарликлар бўйича (шу жумладан Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши бўйича) карточкалар тўлдирилмайди. Бунинг ўрнига маълумотлар электрон алоқа тармоғи орқали онлайн-режимда тақдим этилади. Келгусида ягона марказлаштирилган тизим (маълумотлар базаси) билан фото- ва видеоқайд этиш тизимлари ўртасида ахборот айирбошлаш автоматлаштирилади.

 

Шуни қайд этамизки, МЖТКнинг 17-1-моддасига мувофиқ камера орқали ЙҲҚ бузилганлиги қайд этилган тақдирда, ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги ҳисобга олинмайди. Бироқ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиниб, иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилганда такрорийлик инобатга олинади.

 

Тўртинчидан, тизим ишига электрон ҳужжатлар айланиши жорий этилмоқда. Хусусан, ЭРИ ёрдамида имзоланадиган электрон талабномалар (ахборот сўраш) жорий этилади. Шунингдек маъмурий жарима тўловлари биллинг тизими иш бошламоқда, у бундай маълумотларни тезкор янгилаш имконини беради.

 

Маълумот учун: маълумотларни ягона марказлаштирилган тизимда (маълумотлар базасида) сақлаш муддати 1 йилни ташкил этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах