Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Мустақиллик куни арафасида давлат мукофотлари топширилди

29.08.2018

Читать на русском языке

Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Президент фармонлари имзоланди. Ҳужжатлар матнлари ЎзАда эълон қилинган.


Президентнинг 28.08.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони билан Тошкент давлат юридик университетининг профессори Ахмедшаева Мавлюда Ахатовнага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони берилди.

 

Мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун бир қатор ҳамюртларимиз «Фидокорона хизматлари учун», «Меҳнат шуҳрати», II даражали «Шон-шараф», «Дўстлик», «Мардлик» орденлари, шунингдек «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан мукофотланди.


Президентнинг 28.08.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони билан бир гуруҳ ўзбекистонликларга «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби», «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси», «Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонлари берилди. Бундан ташқари, ўз ишининг машҳур усталари «Фидокорона хизматлари учун», «Меҳнат шуҳрати», I даражали «Соғлом авлод учун», II даражали «Соғлом авлод учун», «Дўстлик» орденлари ва «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_