Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Импорт товарлари чакана савдога чиқиши учун нималар қилиш лозим

02.04.2020

Божхона тартиб-таомилларида иштирок этадиган мутахассислар ҳам автомобилларда ҳаракатланиш ҳуқуқи берилиши лозим, акс ҳолда импорт товарлар яқин орада дўконларга чиқмай қолиши мумкин. Божхона брокерлари уюшмаси шундай деб ҳисоблайди ҳамда божхонада тозалашда иштирок этадиган мутахассисларга ҳам рухсатнома стикерлари берилишини таклиф этади.

 

Ўзбекистон Республикасида коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишини бартараф этиш бўйича Махсус республика комиссияси томонидан вилоятлар, Тошкент шаҳри, Нукус ва вилоят марказларида автотранспорт ҳаракатини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Транспорт воситалари фақат ДХМ томонидан берилган махсус рухсатномалар (стикерлар) асосида ҳаракатланиш мумкин (улар бериладиган шахслар рўйхати – бу ерда).

 

Бироқ, Божхона брокерлари уюшмаси вакилларининг ҳисоблашича, ҳозирги вазиятда фаолият кўрсатиши зарур бўлган айрим ташкилотлар ушбу рўйхатга киритилмаган.

 

Импорт товарларини олиш ёки уларни экспортга жўнатишнинг узлуксиз жараёнини ташкил этиш учун қуйидагиларнинг ҳаракатланишини таъминлаш лозим:

• темир йўл кассалари кассирлари, божхона хизмати инспекторлари, божхона омборлари мудирлари, фитосанитария инспекторлари ва бошқалар – иш жойига;

• импорт қилувчилар ва божхона брокерлари – товар юкдан тушириладиган жойга.

 

Божхона брокерлари томонидан бевосита экспорт-импорт тартиб-таомиллари ўтказилади, бу озиқ-овқат ва дори воситалари келиб тушиши билан ҳам боғлиқдир. Улар – ташқи савдо фаолиятининг айни пайтда зарур бўлган турларини амалга оширишда муҳим бўғин ҳисобланади.

 

Брокерлар томонидан хизмат вазифаларини бажармаслик транспорт-логистик коллапсга олиб келиши мумкин.

 Ушбу сабабга кўра Божхона брокерлари уюшмаси Вазирлар Маҳкамасига, Давлат божхона қўмитасига ва Савдо-саноат палатасига мурожаат қилди.

 

Уюшма амалга оширилиши учун қуйидагиларнинг автотранспорт воситаларида ҳаракатланишга рухсат этиладиган фаолият турлари рўйхатини таклиф этди:

• юридик шахслар – божхона брокерлари;

• жисмоний шахслар – божхона брокерлари ташкилотлари ходимлари.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах