Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Давлат дастурлари амалга оширилиши Вазирлар Маҳкамаси ва Олий Мажлис томонидан мониторинг қилинади

21.05.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 18.05.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаларидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган Давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 290-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 28.01.2019 йилдаги «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5644-сон Фармони ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Вазирликлар ва идоралар раҳбарларига Давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан ҳисоботларни шакллантириш учун зарур маълумотларнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши учун шахсий масъулият юкланади.

 

Ҳар йили Давлат дастури тасдиқланганидан кейин унинг ҳар бир банди Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмаларига бириктирилади. Давлат дастури ижросини таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш учун идоралараро гуруҳлар ташкил этилади.

 

Давлат дастури ижроси учун масъуллар ва ҳамижрочилар томонидан ҳисоботлар тақдим этилади, уларни таҳлил қилиш ва мониторинг натижалари низомда белгиланган даврларда ҳар бир ой бўйича жамлаб борилади. Ҳисоботлар Вазирлар Маҳкамасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

 

Ҳисоботларни тайёрлашда қабул қилинган НҲҲ, эришилган энг муҳим кўрсаткичлар, хусусан, жалб этилган инвестициялар ҳажми, яратилган иш ўринлари сони, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, жамоатчилик иштироки, давлат дастури ижросининг ҳудудларни комплекс ривожлантиришга таъсири эътиборга олинади.

 

Тайёрланган ҳисоботлар Олий Мажлис палаталарида муҳокама қилинади. Давлат дастури бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказиш, таҳлил қилиш, Олий Мажлисга тақдим этиш схемаси Низомга иловада келтирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.