Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Педагогларни уларнинг ишига аралашишдан ҳимоя қилишди

22.07.2020

Читать на русском языке

 

МЖТКга янги модда қўшилди ва таълим соҳасида жавобгарлик кучайтирилди (21.07.2020 йилдаги ЎРҚ-629-сон Қонунга қаранг).

 

Таълим муассасалари педагог ходимларига қуйидагиларга нисбатан суд ҳимояси кафолатланди:

  • уларнинг касбий фаолиятига ўқувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатадиган қонунга хилоф равишда аралашиш;
  • унинг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш.

 

Кўрсатиб ўтилган ҳаракатлар учун санкциялар ҳуқуқбузарнинг мақоми ва такрорийликка боғлиқ ҳолда ўзгаради. Фуқароларга биринчи ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача ва маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса - БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – тегишинча, БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача ва БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорида жарима солинади.

 

Бунда педагог маъмурий баённома тузмасдан ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бошқа зарур бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилишга ҳақли.

 

Бундан ташқари, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

Диспозиция

(ҳуқуқбузарлик тури)

Санкция

2020 йил 22 июлгача

2020 йил 22 июлдан бошлаб

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши

БҲМнинг ½ қисмидан 3 бараваригача жарима

БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима

маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача жарима

БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима

Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш

БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима

БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима

маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш

БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 22.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах