Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Етим болаларга қўшимча маблағлар ажратилади

30.11.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2020 йилдаги «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 739-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 11.02.2019 йилдаги «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4185-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада кучайтириш мақсадида:

ХТВ, ОЎМТВ ҳамда Молия вазирлигининг етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларида ҳамда уларни тамомлагандан сўнг академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар, шунингдек олий таълим муассасаларида таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилади. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларга уларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда 2 БҲМ миқдорида пул маблағлари тўланади.

 

Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун 100 БҲМ миқдорида, транспортда юриш карточкаларини олиш учун 5 БҲМ миқдорида пул нафақаси берилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • «Меҳрибонлик» уйи тўғрисидаги низом;
  • Болалар шаҳарчаси тўғрисидаги низом;
  • Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги низом.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.