Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Кадастр агентлигининг функциялари кенгайтирилди

25.10.2021

Читать на русском языке

ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори томонидан "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруқ қабул қилинди (рўйхат рақами 2721-1, 20.10.2021 й.).

 

Ҳужжат 2.07.2020 йилдаги  "Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-626-сон Қонун, Президентнинг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз! "Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ геодезия ва картографияга оид ишларнинг турлари қуйидагиларга бўлинади:

  • умумдавлат аҳамиятига молик ишлар;
  • махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик ишлар.

 

Биринчидан, Рўйхатнинг номи янги таҳрирда қабул қилинди: ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан бажариладиган геодезия ва картографияга оид ишлар рўйхати.

 

Иккинчидан, ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигига қуйидаги умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш топширилди:

  • сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) яратиш;
  • давлат фундаментал гравиметрик тармоғидан ва 1-синф давлат гравиметрик тармоғидан иборат давлат гравиметрик тармоғини яратиш;
  • гравиметрик зичлаштириш тармоқларини қуриш йўли билан давлат гравиметрик тармоғини ривожлантириш;
  • давлат гравиметрик тармоғи пунктларини тадқиқ этиш ва тиклаш;
  • картография-геодезия давлат кадастрини юритиш;
  • илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва тажриба-технологик ишларни олиб бориш;
  • геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

 

Бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова